«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сони Фармони билан тасдиқланган” 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 289-банди "Ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, уларга тиббий кўрикдан доимий ўтишнинг ижобий томонларини тушунтириш мақсадида таълим муассасаларида «Саломатлик кунлари»ни ташкил этиш" банди ижросига асосан институтда қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

 

«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

 

Жумладан, Тошкент шаҳар саломатлик институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 октябрь куни тадбир ташкил этилди. Тадбир давра суҳбати шаклида ўтказилган бўлиб, унда Тошкент саломатлик институти услубчи шифокори О.М.Агзамова, Х.М.Холматова, Малака ошириш институтида малака ошираётган 40га яқин шифокорлар, институт тиббиёт ходими О.Оллоберганова, Маънавият бўлими ходимлари, факультет маънавият бўйича декан ўринбосарлари иштирок этишди.

 

«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

 

Давра суҳбати Тасвирий, Амалий ва Санъатшунослик факультетининг 1-2-курс талабалари иштирокида турли аудиторияларда олиб борилди. Ҳар бир аудиторияга бириктирилган шифокорлар турли мавзуларда суҳбатлар олиб бордилар.

 

«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

 

Жумладан, шифокор А.Сайидазимов, О.М.Агзамовалар тиббий кўрикнинг аҳамияти, ҳар бир шахс ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориши соғлиқ учун фойдали эканлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди. Ф.Тўраханова онкологик касалликларнинг олдини олиш ва асоратлари мавзусида маъруза қилди.

 

Шунингдек, З.Ризаева Валеология саломатлик фани яъни, соғлом шахслар орасида СТТ шакллантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтган бўлса, Ф.Қурбонов "Ўсмирлар гигиенаси", С.Убайдуллаева Сил юқумли касалигининг юқиш йўллари, олдини олиш ва асоратлари бўйича талабаларга тўлиқ маълумотлар бериб ўтдилар.

 

«САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ» ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАР

 

Мазкур давра суҳбати доирасида турли мавзулар қамраб олинган бўлиб, мутахассислар томонидан юқорида келтирилган мавзулардан ташқари соғлом турмуш тарзи жисмоний фаоллик, аллергик касалликлари, ботулизм касаллиги, унинг юқиш йўллари ва асоратлари, тўғри овқатланиш, камқонлик касаллиги каби мавзуларида ҳам талабалар билан суҳбатлар олиб борилди. Суҳбат жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислар томонидан керакли маслаҳатларни ва жавобларни олишди.    

 

С.Расульмухамедова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter