ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ 2017 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРЬ КУНИ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ”НИ ЎРГАНИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2017 йил 25 сентябрдаги 01-1-266-сонли топшириқ хати ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 696-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида тайёрланган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини олий таълим муассасалари талабаларига кенг тушунтириш бўйича семинарлар ўтказиш тўғрисида”ги 87-03-2107 сонли хати ижроси юзасидан институтда бир қатор маънавий-маърифий  тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Жумладан, 30 сентябрдан 23 октябрга қадар институтнинг Санъатшунослик, Дизайн, Амалий ва Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчи ва талабалари ўртасида “Ахборот ва мураббийлик соатлари” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи ҳамда маърузаси тақдимоти юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 25 октябрь куни институт “Ёшлар ижод маркази”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи видеоси намойиши билан бошланди.

 

Видеороликдан сўнг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева тадбирни кириш сўзи билан очиб, маъруза ва видеоролик хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Олий мажлис қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт масалалари қўмитаси аъзоси, депутат Абдуғаффор Қирғизбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган маърузаси юзасидан таҳлилий фикрлар билдирди.

 

Институт Ёшлар Иттифоқи етакчиси О.Каримов мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг асосий моҳияти юртимиз ёшларига қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб, барча талаба-ёшларни юртимизда амалга оширилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш лозимлигини айтиб ўтди.

 

Институт ректори Х.Аминов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирган ҳолда,  институтга ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбарияти номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Л.Жабборова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар

билан ишлаш бўлими услубчиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter