"ЎЗДОНМАҲСУЛОТ" КОМПАНИЯ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

 

 "ЎЗДОНМАҲСУЛОТ" КОМПАНИЯ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиш баёнининг 39-бандига асосан юртимиздаги етакчи ижодий ташкилотларнинг "дўстлари клублари"ни ташкил этиш, уларга йирик корхона, банк ва компанияларни ҳомий сифатида бириктириб қўйиш, шартнома асосида уларнинг доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича шакллантирилган рўйхат асосида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига "Ўздонмаҳсулот" компанияси ҳомий сифатида бириктирилди. Мазкур топшириқдан сўнг институт раҳбарияти ва "Ўздонмаҳсулот" компанияси раҳбар ходимлари билан биргаликда учрашувлар ташкил этилди. Учрашувлар доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режаси шакллантирилди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

2017 йил 28 октябрь куни институт мажлислар залида “Ўздонмаҳсулот” АК билан навбатдаги учинчи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Ўздонмаҳсулот” АК ходимлари Э.Эсонов, Б.Қосимов, АК пресс секретари Д.Алонова, институт ректори Х.Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева, Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Хаджиметов, Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор М.Қайимов, Халқаро бўлим бошлиғи Ф.Қодирова, институт бош ҳисобчиси М.Имомовлар иштирок этишди.

 

Йиғилишни институт ректори Х.Аминов очиб, бевосита бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берди. Шундан сўнг “Ўздонмаҳсулот” АК ҳомийлигида ўтказиладиган “Келажакни бирга қурамиз” танловини ташкиллаштириш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтди.

 

Суҳбат доирасида Молия ва иқтисод ишлари проректори М.Қайимов сўзга чиқиб, институт талабалар турар жойида ҳомийлар билан олиб борилган ишлар юзасидан барчани таништириб,қилиниши керак бўлган ишлар бўйича ўз таклифларини берди.

 

 

“Ўздонмаҳсулот” АК ходими Э.Эсонов сўзга чиқиб, мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сўзни Баҳром Қосимовга берди. Б.Қосимов ўз сўзида ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган “Келажакни бирга қурамиз” танлови масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Унда танловни ташкиллаштириш юзасидан талаб ва таклифларини, шунингдек, танловнинг мақсади ва уни қандай йўналишларда ўтказилиши кўзда тутилганлиги бўйича йиғилиш иштирокчиларига тўлиқ тушунчаларни бериб ўтди. Суҳбат доирасида танловни қай тарзда амалга ошириш режалаштирилаётганлиги бўйича икки томоннинг фикр-мулоҳазалари эшитилди ва уни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Шунингдек, йиғилиш доирасида институт салоҳиятини кўтаришда муҳим масалалардан бири бўлган ўқув адабиётлар, дарсликлар, монографияларни бугунги кун талаблари асосида яратиш масаласи, шунингдек,профессор-ўқитувчиларнинг чет давлатларда малакасини ошириш бўйича институт томонидан таклифлар ишлаб чиқилса, мазкур йўналишда ҳам ҳомийликни амалга ошириш мумкинлиги бўйича Б.Қосимов таклифлар берди. Шу билан бир қаторда институт моддий техник базасини жумладан, ўқув жараёни ҳамда институт Талабалар турар жойи учун зарур бўлган жиҳозларни янгилаш бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

С.Расульмухамедова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

 ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter