“ЗАМОНАВИЙ ЁШЛАР ОРОМГОҲИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАРИ”  

 

 

Жорий йилнинг 25-28 октябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши томонидан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да “Замонавий ёшлар оромгоҳи: муаммо ва ечимлари” шиори остида ёш мутахассислар иштирокида амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

 

Амалий машғулотлар давомида мутахассислар томонидан турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказиш, “Ёш ижодкорлар” тўгараги фаолиятини ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, оромгоҳда замонавий архитектура ва дизайнерлик ечимларидан кенг фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оромгоҳ ҳудудини ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Ушбу семинар-тренингда институтдан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ва талабалар иштирок этдилар.

 

Институт талабалари Ёшлар оромгоҳида Ўзбекистон Миллий Университети талабалари билан ҳамкорликда малака ошириш ҳамда амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган семинарлар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайнерлик йўналишлари бўйича ёшлар оромгоҳида “Ёш ижодкорлар” ўқув тўгараги фаолиятини ташкил этиб, ёшлар оромгоҳини янада кўкаламзорлаштириш ва фаолиятини кенгайтиришда замонавий архитектура ва дизайнерлик ечимларидан фойдаланиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Шунингдек, 2018 йилда ўтказиладиган “Шанхай халқаро ташкилоти”нинг “Ёшлар саммити”га тайёргарлик ишларини режалаштириш ушбу семинар-тренинг дастуридан ўрин олган. Талабалар бу борада ўз таклиф ва мулоҳазалари билан қатнашиб, керакли тавсияларни бериб ўтдилар.

 

Бир неча кун давом этган тренинг талабаларда катта таассурот қолдирди.

 

 

 

 

          

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter