Халқаро амалий санъат фестивали бошланди

 

 

 

 

Пойтахтимизда бошланган I Тошкент Халқаро амалий санъат фестивали томошабинларга ҳайрат ва ҳавас, ижод аҳлига эса илҳом завқини улашмоқда. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида мазкур фестивалнинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга ташкил этилган санъат фестивалига халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, юртимиз ва хорижлик ҳунармандлар, санъатшунос олимлар, талаба-ёшлар, мухлислар таклиф этилди.

 

Бадиий академия раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият ва санъатни изчил равнақ топтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ижод аҳлини янада самарали фаолият кўрсатишга чорлаётганини таъкидлади.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижодкор зиёлиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур имкониятларни яратиш, маданий соҳаларда халқаро ҳамкорликни тобора кучайтиришга оид амалий ташаббуслар санъатнинг барча йўналишлари каби тасвирий ва амалий санъат бўйича ҳам янгидан-янги ғояларга туртки бермоқда.

 

Халқимизнинг бой маданий, маънавий меросини ўзида акс эттирган амалий санъат тасвирий, ҳайкалтарошлик, дизайнерлик санъатлари гуллаб-яшнашида ҳам муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда. Юртимизда азалдан ривож топган мазкур санъатнинг кўплаб мактаб ва анъаналари истиқлол йилларида қайта кўз очди.

 

Халқаро амалий санъат фестивали бошланди

 

 

 

Бадиий академия томонидан Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу ижодий лойиҳа мустақиллик йилларида халқ амалий санъати соҳасида эришган ютуқларимизни намойиш этиш имконини бермоқда. Айни пайтда мазкур фестиваль халқаро ижодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, устоз-шогирд мактаби анъаналарининг бардавомлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Фестивалда юртимиз уста ва ҳунармандлари билан бирга Озарбайжон, Буюк Британия, Эрон, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Россия, Тожикистон, Германия, Қозоғистон, Қирғизистондан ҳам ижодкорлар иштирок этмоқда.

 

– Бу фестивалда қатнашаётганимдан жуда мамнунман, – дейди Надежда Гришина (Россия). – Фестиваль доирасидаги кўргазмада мато бўлакларидан таркиб топган тасвирий композиция билан қатнашяпман. Лойиҳа халқ амалий санъатининг унутилаёзган турлари ва йўналишларини ўзида намоён этгани билан ғоят қимматлидир.

 

– Ўзбекистонда халқ амалий санъати ривожига, бебаҳо маънавий меросни асраб-авайлашга қаратилаётган чора-тадбирлар кўплаб давлатлар учун ибратдир, – дейди ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос бўйича эксперти Динара Чочунбаева (Қирғизистон). – Юртингизда уста ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган кўплаб имтиёзлар уларнинг самарали ижод қилишида асосий омил бўлмоқда.

 

Фестиваль доирасида кўргазмалар, маҳорат сабоқлари, тақдимот тадбирлари, ижодий мулоқотлар, учрашув ва анжуманлар, модалар намойиши бўлиб ўтади. Лойиҳа доирасидаги илк кўргазмада миллий каштачилик, либослар дизайни, матодаги тасвир – батика санъати, қуроқчилик каби йўналишлар бўйича ижод намуналари томошабинларга ҳавола этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Манба: Назокат Усмонова, ЎзА

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter