А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

 

2017 йил 10-12 ноябр кунлари Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали ташкил этилди. XII маротаба ўтказилган мазкур фестивалда Непал, Куба, Бутан, Бангладеш, Индонезия, Эрон, Кения, Мянма, Мавритания, Шри Ланка, Россия Федерацияси, Чеченистон, Тайланд, Вьетнам, Ўзбекистон, Ҳиндистон каби давлатлардан 100дан ортиқ санъат ва маданият вакилларидан иборат делегатлар иштирок этишди. Уч кун мобайнида Деҳли шаҳрининг Азад Бҳаван арт галереясида делегатлар бадиий кўргазма, мусиқа ва рақс санъати бўйича саҳна кўринишлари, маҳорат дарслари ҳамда тақдимотларда ўзларининг ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

 

А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

 

Мазкур фестивалда институтдан сомон санъати устаси Жасур Жумаев ва заргарлик санъати устаси Бобур Дадамухамедовлар хам иштирок этишди. Фестивал доирасида юртимиз байроғи остида иштирок этган икки ижодкор томонидан кўргазма ташкил этилди, Жасур Жумаев томонидан сомон санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилди, шунингдек, делегатлар томонидан “Келажакка бир қадам” номли хайрия тадбирининг видеоролиги ҳамда Тошкент вилоятининг Сижжак ҳудудида имконияти чекланган ижодкор болалар учун қурилиши режалаштирилган “Арт терапия” оромгоҳининг тақдимотини ўтказиб, фестивал ташкилотчилари, маданият ва санъат намоёндалари, дипломатик корпус вакиллари, турли давлатлардан ташриф буюрган элчихона ходимлари, кўплаб томошабинлар ва санъат ихлосмандларининг эътиборига тушдилар.

 

А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

 

Уч кун давом этган ушбу халқаро миқёсдаги нуфузли фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жумаев ва Бобур Дадамухамедов ташкилотчилар томонидан сертификат ҳамда фестивал совринига эга бўлдилар. Умуман олганда мазкур фестивал ёрқин воқеаларга бой тарзда ўтди, десак муболаға бўлмайди.

 

А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

 

А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида ташкил этилган “САМБХАВ-2017” халқаро фестивали  

 

Ўзбекистон номидан иштирок этган икки нафар делегатимиз мазкур фестивалда иштирок этишлари учун яқиндан амалий ёрдам берган А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти ҳамда Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонасига ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб қоладилар.

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter