“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

 

2017 йил 20 ноябрь куни институт "Ёшлар маданият маркази"да профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда институт ректори Х.Аминов, Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-аҳлоқий тарбия  бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Рахмонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаси етакчи мутахассиси Б.Соипов, барча факультет декан муовинлари, Институт Ёшлар иттифоқи БТ аъзолари ва 10  нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда 200 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

 

Тадбир бошида “Қиёматга қолган қарз” номли фильм намойиш этилди.

 

Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, институтда ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Институт ректори Х.Аминов бугунги кундаги глобал муаммолардан бири ҳисобланган экстремизм, терроризм ҳар бир фуқародан катта масъулиятни талаб этиши, халқаро терроризм ва дунёдаги қора кучларнинг “ислом ҳимоячилари” ниқоби остида динга ва инсониятга ёд ғояларни амалга ошираётгани, уларнинг дунё давлатлари суверенитетига раҳна солаётгани сергакликка даъват этиши ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Шундан сўнг намойиш этилган фильм борасида талабаларнинг  фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

Санъатшунослик факультети 3 курс талабаси А.Темиров - авваламбор ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, турли диний оқимларга қўшилиб кетишига уларнинг онгида маънавий бўшлиқнинг мавжудлиги асосий сабаб эканлигини айтиб, бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун талаба-ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш ва бўш вақтларини тўгараклар, турли маърифий тадбирларга жалб этиш орқали тўлдириш лозимлиги тўғрисида фикр билдирди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Санъатшунослик факультети 1 курс талабаси Ш.Воҳидова – ёшларнинг турли зарарли иллатлар гирдобига тушиб қолишида у тарбия топган муҳит, хусусан, оила, маҳалла, жамоатчиликнинг бефарқлиги билан бирга аввало, инсоннинг ўзи айбдорлиги, инсоннинг маънавияти кучли, эътиқоди мустаҳкам бўлса, унга ҳеч қандай куч таъсир эта олмаслиги тўғрисида фикрларини билдирди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Шунингдек, Ф.Зокирова, Н.Саидова, Т.Эргашев, А.Афзалов, У.Мухторова, С.Йўлдошев каби бир қатор талабалар экстремизмнинг зарарли иллатларига қарши кураш ва фильм намойиши юзасидан ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

Шундан сўнг сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаси етакчи мутахассиси  Б.Соиповга берилди.

 

У диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдиди, ёвуз ниятли кимсаларнинг тарафдорларига айланиб қолаётган айрим ёшларимизнинг нафақат ўз юрти балки дунё тинчлигига раҳна солаётгани ҳақида ўзининг маълумотларини ва мулоҳазаларини билдирди.  

 

Дунёда содир бўлаётган мудҳиш жараёнлар, хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар оқибатида минглаб бегуноҳ аҳолининг ҳаётдан кўз юмаётгани, энг ачинарлиси улар орасида ёш болаларнинг борлиги барчанинг бирдай сергак огоҳлик ва сергаклик талаб этади. Ислом динини ниқоб қилиб, қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ёшлар орасида тарғибот ишларининг амалий аҳамиятини янада кучайтириш лозими эканлигини кўрсатмоқда.

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

 

Қизғин суҳбатдан сўнг Д.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

 

   

Л.Жабборова  

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter