“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

 

 

 

27 ноябрь куни институтдаТошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

 

Санъатшунослик факультети иш режасига асосан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишининг олдини олишга қаратилган ушбу профилактик тадбирни факультет деканининг Маънавият, маърифат ишлари бўйича ўринбосари О.Ҳакимова олиб борди ва бугунги мавзудаги давра суҳбатларининг факультет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари учун аҳамияти тўғрисида гапириб, сўзни Миробод тумани ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ раҳбари, майор С.Зайниддиновга  берди.

 

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

 

С.Зайниддинов: Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилганлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Тошкент шаҳар ИИББ, Миробод тумани ХПБ бошлиғи, майорЖ.Абдуқодировга сўз берилди. Ж.Абдуқодиров ўз сўзида: ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатларига қарши курашишдан иборат бўлиб қолмоқда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўришимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.   

       

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Ёшларнинг Қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун юртимизда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикрлар билдирди. 

 

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Шунингдек, маърузачи бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз лозимлигини талабалар ўртасида ҳар хил хуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун  барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Ёшлар орасида ироданинг кучсизлиги, ўз ҳаётий позицияси ва мустақил фикрига эга эмаслиги натижасида жиноят содир этишдан тийилишлари бўйича ўз фикрларини билдирди.

 

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Тадбирда “Эссизгина, ёшлигим” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бўлиб ўтган давра суҳбати ва фильм таассуроти юзасидан талабалар ва ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар

 

“ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

 

Учрашувда берилган барча саволларга Тошкент шаҳар ИИББ, Миробод тумани ХПБ бошлиғи, майор Ж.Абдуқодиров, Миробод тумани ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ раҳбари, майор С.Зайниддинов ҳамда Миробод тумани “Байналминал” МФЙ профилактика катта инспектори, майор Т.Исамуҳамедов томонидан етарли даражада жавоб берилди. Бўлиб ўтган тадбир институт, ЎзБА ва ОТВ интернет сайтларида ёритилди.

 

 

О.Ҳакимова

Санъатшунослик факультети декани ўринбосари

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter