ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 “ЗАМОНАВИЙ ҚЎЛДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ҚОҒОЗНИНГ МАДАНИЙ ВА БАДИИЙ АҲАМИЯТИ ТАДҚИҚИ” номли илмий-амалий лойиҳа доирасида  ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

 

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

 

Жорий йилнинг 30 октябридан – 3 ноябргача“Замонавий қўлда тайёрланадиган қоғознинг маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи” номли илмий-амалий лойиҳа доирасида Аичи Санъат университети профессори Кожи Шибазаки, Юри Каваи, Митсуко Хонда, Сузики Микако, Сато Наокилардан иборат делегация институтга ташриф буюрди.30 октябр куни инсититутда қўлда тайёрланган “Япон қоғозига ишланган шарқ миниатюраси” мавзусидаги кўргазма очилди.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

Шу куни институт халқаро грант аъзолари ва япон делегацияси ҳамкорликда “Замонавий қўлда тайёрланадиган қоғозни маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи” номли илмий-амалий лойиҳа бўйича давра суҳбати ўтказди.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

Делегация ва халқаро грант аъзолари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Миллий Кутубхонасига ташриф буюрдилар. Кутубхонанинг нодир қўлёзмалар фондида X–XII асрга оид асарлар билан танишдилар.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

31 октябр куни Япон делегацияси Тошкент Ислом университетига ташриф буюрди. Ташриф давомида институт “Миниатюра ва китоб графикаси” йўналиши талабалари томонидан яратилган асарлар кўргазмаси очилди. Университет Қўлёзмалар фонди билан танишилди. Шу куни Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасига ташриф буюриб, Жамғарма раиси тарих фанлари номзоди Н.Ҳабибуллаевнинг “Ўрта Осиё қоғоз тайёрлаш тарихи” мавзусидаги маърузаси тингланди. Меҳмонлар Темурийлар тарихи Давлат музейи экспозицияларини томоша қилдилар.

 

         

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

1 ноябр куни грант аъзолариСамарқандга ташриф буюришди. Самарқанд Давлат университети кутубхонаси нодир қўлёзмалар фондидаги қадимий қўлёзмалар ва университет тарихи музейи билан танишдилар. 2 ноябрь куни замонавий қўлда тайёрланадиган Самарқанд қоғози ишлаб чиқарувчи “Конигил-Мерос“ устахонасини ҳам кўрдилар. Ташриф пайтида қадимий қоғоз тайёрлаш технологияси билан яқиндан танишдилар. Шу куни Самарқанд Давлат маданият тарихи музейининг “Қадимий қоғозлар тарихи” экспозициясини ўрганишга муваффақ бўлдилар.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

 

3 ноябр куни делегация аъзолари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон халқ устаси миниатюрист Ниёзали Холматов устахонасига ташриф буюрдилар. Қадимий қоғозларга ёзилган Қуръон қўлёзмаларини ўрганиш мақсадида Хасти Имом мажмуасини ҳам кўрдилар.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

Ўзбекистонга ташриф буюрган Япон делегациясини кутиб олиш ва кузатиш юқори савияда ташкил этилди. Меҳмонлар юртимиздан бир қатор таассуротлар билан қайтишди.

 

ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

 

 

Халқаро бўлим

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter