“КОНСТИТУЦИЯМИЗ МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ КЎЗГУСИ” МАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

 

 

2017 йил 7 декабр куни институт Дизайн факультетининг “Конституциямиз Миллий маънавиятимиз кўзгуси” мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллигига бағишланган  байрамни бошловчилар факультет талабалари Азиза Қуводиқова ва Рустам Саидовлар олиб боришди. Тадбирни очиб бериш учун институт ректори Х.Аминов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг 25 йиллик байрами билан барча тадбир иштирокчиларини табриклади.

 

 

 

 

Шундан сўнг бошловчилар жамоаларни баҳолаб боришлари учун ҳакамлар ҳайъати аъзоларини таништирдилар. Сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилди. Бошловчилар “Дизайн: Либос дизайни ва газламаларнинг бадиий ечими” таълим йўналиши талабаларидан йиғилган “Қомус” жамоаси ва “Дизайн: Интерьерни лойиҳалаш” таълим йўналиши талабаларидан ташкил топган “Фемида” жамоаларининг беллашув шартлари билан таништириб ўтдилар.

 

 

 

 

 Ушбу беллашув учта шартдан иборат бўлиб,  улар қуйидагилар: биринчи – жамоаларнинг ўзини таништириш шарти. Иккинчи – Конституциямиз моддаларидан иборат бўлган кроссворд ечиш. Учинчи – бадиий шарт бўлиб, бир жиноят изидан номли саҳна кўриниш ва чиқишлари белгилаб берилди.

Жамоалар ҳар бири 6 нафардан 12 нафар талабалардан иборат.

 

 

 

 

Ҳар бир шарт якунида ҳакамлар жамоаларнинг олган балларини томашабинлар эътиборига ҳавола этиб бордилар. 

 

Учинчи шарт бўйича “Қомус” жамоаси мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган тарбиячиларнинг ачинарли ҳолатини саҳна кўринишида ёритиб бериб, томашабинлар эътиборини жалб этди. 

 

“Фемида” жамоаси ҳам касб-ҳунар коллежларда ёшлар ўртасида содир этилган муҳим қотилликларнинг салбий оқибатларини саҳна кўриниши орқали кўрсатиб беришди.

 

Либос дизайни таълим йўналиши талабалари томонидан ажойиб рақс ижро этилди.

 

Тадбир сўнгида институтимиз Маънавият ва маърифат ишлар проректори Д.Рахматуллаева жамоаларнинг умумий балларини томошабинлар этиборига ҳавола этди.

 

Унга кўра “Қомус” жамоаси 70 балл, “Фемида” жамоаси 69 балл тўплаганлиги ва ушбу тадбирда “Қомус” жамоаси ғолиб деб топилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбир кўпчиликда яхши таассурот қолдирди.    

 

А.Ҳайитов

Маънавий маърифий ишлар

бўйича декан ўринбосари

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter