“ДИЗАЙНДА КРЕАТИВЛИК” МАВЗУСИДА ТАДБИР  

 

 “ДИЗАЙНДА КРЕАТИВЛИК” МАВЗУСИДА ТАДБИР  

 

 

2017 йил 24 ноябрь куни Талабалар турар жойида "Талабалар оқшоми" тадбирлари доирасида Дизайн факультети “Дизайн” кафедраси томонидан “Дизайнда креативлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Маърузада дизайн ва амалий саньат асарлари яратишда креатив ёндашув ва унинг аҳамияти борасида маъруза қилинди.

 “ДИЗАЙНДА КРЕАТИВЛИК” МАВЗУСИДА ТАДБИР  

 

Давра суҳбатини “Дизайн” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан Б.Абдукаримов, Н.Маннопова ва С.Шариповалар олиб бордилар. Талабаларнинг дизайн ва амалий санъат асарларидаги креатив ғоялар ва уларда қўллаш мумкин бўлган замонавий хом ашёлар тўғрисидаги баҳс-мунозаралари авж олди. Ўқитувчи Бегали Абдукаримов ҳам бу борада ўз фикрини билдирди.

 

 “ДИЗАЙНДА КРЕАТИВЛИК” МАВЗУСИДА ТАДБИР  

 

“Дизайн” кафедраси ўқитувчиси С.Шарипова томонидан мавзуга оид видеолавҳалар намойиш этилди ва у ўз ижодий лойиҳаларидан намуналар кўрсатди, уларда қўлланган ғоя ва креатив ёндашувлар ҳақида сўзлаб берди.

 

Н.Маннопова

"Дизайн" кафедраси мудири

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter