“СИЗ ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?” ва “КАСБГА ҚИЗИҚИШ” МАВЗУЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

 

 

 

         

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвири” йўналиши 1-курс талабалари иштирокида институт психологи З.Назарова томонидан “Сиз ўзингиз ва яқинларингизни биласизми?” ва “Касбга қизиқиш” каби мавзуларда психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

 

Мазкур семинар-тренингда талаба-ёшлар ўзларининг эркин фикр мулоҳазаларини баён этишди, ўз курсдошларининг фикрларини тинглашди. Ўзлари қизиқтирган саволларга иштирокчилар ёрдамида жавоблар олишди.

 

Бу тренингда С.Яхёев, Ж.Зайлиев, И.Номозов, Д.Шокирова, Р.Ибрагимов, Б.Убайдуллаев, Д.Тўлабоев, М.Миноварова, К.Максютова, А.Манохов, Н.Жуманова, И.Валиев каби талабалар иштирок этишди.

 

Тренинг машғулот олиб боришдан мақсад 1-курс талабаларининг ўзаро характер хусусиятларини билиб, шахслараро муносабатда эркин бўлишлари,ютуқ ва камчиликларини аниқлашдан иборат эди.

 

“Касбга қизиқиш” мавзусидаги машғулотда эса талабаларнинг ўзтанлаган касбларига бўлган қизиқиш даражаларини аниқлаш борасида фикрлар ва тўғри йўналиш берилди.

 

 

Психологик тренинг ижобий кайфиятда муваффақиятлиўтди.

 

 

 

З.Назарова

Институт психологи

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter