"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ"

Манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида

"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ"

 мавзусида профилактик тадбир

 

"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ"

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3371-сонли қарори билан тасдиқланган "БМТТДнинг тинч ва инклюзив жамолари учун коррупцияга қарши курашиш глобал лойиҳаси (2017-2020 йиллар) доирасида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсат ва чора-тадбирларни қўллаб қувватлаш дастури"нинг 12-бандида "Очиқ эшиклар куни" тадбирларини ўтказиш вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ташкил этилди. Учрашув ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосига бағишланиб, унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарув прокурори Абдужалилов Равшан Рахмонқулович иштирок этди.

 

"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ"

 

Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева очиб, учрашувнинг профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар учун аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди ҳамда сўзни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Р.Абдужалиловга берди.

У ўз маърузасида бугунги кундакоррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини­ олиш билан боғлиқ  ҳуқу­қий механизмларни такомиллаштиришга қаратил­ган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Президентимиз қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси таркиби тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берганлиги таъкидланди. 

 

"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ"

 

Шунингдек, Р.Абдужалилов коррупция нима ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш юзасидан фикр мулоҳазалар билдириб ўтди. Коррупция ва унга қарши курашиш муаммоси бўйича халқаро миқёсга кўтарилганлиги ва жаҳонда мазкур масала бўйича амалга тадбиқ этилаётган ишлар масаласига ҳам тўхталди.

 

Санъатшунослик факультети декани Л.Раупова сўзга чиқиб, коррупция ва унга қарши курашиш муаммоси бугунги кунда долзарб масала эканлигини инобатга олган  ҳолда мазкур тадбирнинг муҳимлиги ва уни мунтазам равишда барча академ гуруҳларда ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.

 

Тадбир доирасида институт Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси О.Каримов ва талабалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. 

 

С.Расульмухамедова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter