“ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР  

 

      “ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР   

 

 

Жорий йилнинг 20 декабрь куни институт “Тасвирий санъат факультети”да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш – барчанинг вазифаси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

 

      “ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР   

 

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Д.Раҳматуллаева тадбирни кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни кун тартибидаги мавзу билан таништирди.

 

Сўнг сўз навбати Тошкент шаҳар ИИББ “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси”, “Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими” ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакилиХ.Содиқовга берилди.

 

      “ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР   

 

 Х.Содиқов бугунги глобаллашув ва ахборот асрида инсоният онгини эгаллаш ва шу орқали ўзининг ғаразли ниятларини амалга оширувчи жиноятчилар томонидан содир этилаётган одам савдоси миллат, халқ, чегара билмас жиноят сифатида бутун дунё олдида турган долзарб масалалардан бири эканлиги, одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари, ушбу иллатнинг келтириб чиқарувчи асосий омиллар, одам савдосининг йўналишлари, шунингдек одам савдосига қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассис тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб берди.

Қизғин суҳбатдан сўнг Д.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан холи бўлмаслигини таъкидлади.

 

 

  

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

            

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter