“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5135-Ф-сон Фармойиши ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 13 январь куни Дизайн факультети томонидан ташкиллаштирилган “Менинг армиям - менинг фахрим” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.  

 

 

“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

 

Мураббийлар кенгаши раиси Раҳмонали Ҳасанов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, барча ташриф буюрган меҳмонлар ва иштирокчиларни 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" билан муборакбод этди. Шунингдек, у ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий мажлис сенатига Мурожаатномасининг бир қисмида ҳарбий қисмларга эътибор берилганлиги, ҳарбийларга қаратилаётган юксак эътибор тўғрисида сўзлади.

 

“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

 

Тадбир давомида Дизайн факультети талабалари Бобур Исаев ва Сетора Тўраева томонидан Ватан ҳақида шеър, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 4-босқич талабаси Файзулла Нарзуллаев томонидан Она юрт ҳақида  қўшиқ ижро этилди.

 

“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

 

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қошидаги 39290-сонли ҳарбий қисм командирининг ҳарбий ватанпарварлик, маънавий ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш ўринбосари, капитан А.Н.Ёрматов тадбирда иштирок этаётганлигидан ва ушбу байрам тадбирига таклиф этилганлигидан бениҳоят хурсандлигини билдириб, барча Ўзбекистон Республикаси ҳарбийларини ва шу аснода институт мард ўғлонларини 14 январь Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

 

“МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ” БАЙРАМ ТАДБИРИ  

 

Шундан сўнг ҳарбий курсантлар томонидан ҳарбий машқларга тайёргарлик сирлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қошидаги 39290-сонли ҳарбий қисм курсантлари ҳарбий қуроллар билан ишлаш, ўзини ҳимоя қилиш каби маҳорат машқлари билан иштирокчилар олқишларига сазовар бўлишди.

 

Тадбир сўнгида Дизайн факультети декани Норчаев Равшан Тоштемирович ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қошидаги 39290-сонли ҳарбий қисмга институт раҳбарияти ва факультет талабалари номидан миннатдорчилик билдирди.

 

А.Хаитов

Дизайн факультети

Маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter