Диққат Эълон!!!

 “Озод ва обод Ватанга бахшида умр" ва "Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти" мавзуларидаги иншолар

НИЗОМИ

 

 

 

 

 

I. Умумий қоидалар

            1.1. Мазкур иншолар танлови (кейинги ўринларда "танлов", деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси А.Арипов томонидан 2017 йил 12 декабрда (01-07/1-2987-сон) тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси"нинг иккинчи йўналиш, 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

            1.2. “Озод ва обод Ватанга бахшида умр" ва "Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти" мавзуларидаги иншолар танлови олий таълим муассасалари талаба-ёшлариўртасида ўтказилади.

            1.3. Иншолар танловини ўтказиш жараёнини ташкиллаштириш институтнинг "Маънавият ва маърифат" бўлими томонидан амалга оширилади.

 

 

 

 

II. Танловнинг мақсади ва вазифалари

            2.1. Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари - ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ибратли ҳаёти, юрт равнақи ва мамлакат келажаги учун ҳар қандай тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишдаги мардонавор саъй-ҳаракатлари натижасида эришилган мустақилликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканлигини ёшлар онгига сингдириш, шунингдек уларда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлашга даҳлдорлик ҳислатларини шакллантириш.

            2.2. Институт талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

            2.3. Ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш.

            2.4. Талабаларнинг “Озод ва обод Ватанга бахшида умр" ва "Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти" мавзуларидаги ижодий ишларни жамоатчиликка етказиш.

 

 

 

 

III. Танловни ўтказиш босқичи ва муддатлари

            3.1. Озод ва обод Ватанга бахшида умр" ва "Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти" мавзуларидаги иншолар танлови институтда икки босқичда ўтказилади.

            Биринчи босқич - институтнинг факультетлари талабалар ўртасида жорий йилнинг 22-24 январь кунлари.

            Иккинчи босқич - биринчи босқич ғолиблари ўртасида 26-27 январь кунлари ўтказилади. Мазкур босқич танловнинг якуний босқич ҳисобланади.

 

 

 

 

IV. Танловлар ташкил этиш ва ўтказиш

            4.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш институт ректори буйруғи билан Ташкилий қўмита ва соҳа профессор-ўқитувчилари, оолимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари таркибида ҳакамлар Ҳайъати тузилади.

            Талабалар томонидан мавзулар бўйича ёзилган иншолар факультетлар ва институт кесимида тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.

            Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтадиган кунлари, факультетларда Ислом Каримов хотирасига бағишланган расмлар кўргазмаси ташкил этилади ва у кишининг раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи ҳужжатли фильмлар намойиши қилинади.

 

 

 

 

V. Танлов шартлари ва бағолаш мезонлари

            5.1. Танловга тақдим этилган иншолар қўйидаги мезонларда бағоланди:

            мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

            стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

            мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

            мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик ҳусусиятлари ифода этилганлиги;

            мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги;

            мавзуига оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келрилиганлиги.

            5.2. Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 60 балл).

 

 

 

 

VI. Иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш

            6.1. иккинчи босқичда "Озод ва обод Ватанга бахшида умр" ва "Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти" мавзуларида ўтказилган танловларда 1-,2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар институт томонидан фахрий ёрлиқ ва қуйидаги тартибда пул маблағлари билан тақдирланади:

            1-ўрин -  500 000 (беш юз минг) сўм

            2-ўрин -  400 000 (беш юз минг) сўм

            3-ўрин -  300 000 (беш юз минг) сўм

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter