КЎРГАЗМАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КЎРГАЗМАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

 

КЎРГАЗМАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

 

 

 

Айни кунларда Она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини қўшган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан юртимизда хотира тадбирлари ўтказилмоқда.

 

2018 йил 29 январь куни институт фойесида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан институтимиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари ижодий ишларидан ташкил топган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Кўргазма очилишида институт ректори Х.Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева, Илмий ишлар бўйича проректор С.Алиева, Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Хаджиметов, Амалий санъат факультети декани С.Саидова, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

 

Мазкур кўргазмани институт ректори Аминов Хасан Рашидович кириш сўзи билан очиб бериб,мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирганликлари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Раҳматуллаева Дулфуза Назруллаевна сўзга чиқиб, Ватанимиз равнақи учун ўзларининг катта ҳиссаларини қўшганликлари ва уларнинг қилган ишларига муносиб бўлишимиз кераклиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган туркум тадбирлар, жумладан, мазкур кўргазма И.Каримовга бўлган ҳурматимизнинг исботи эканлигини айтиб ўтди.   

 

Шунингдек, Тасвирий санъат факультети Театр безаги рангтасвир кафедраси доценти Р.Ризамухамедов сўзга чиқиб, Биринчи Президент И.Каримов санъат, маданият, спорт соҳаси вакилларига жуда катта эътибор  берганликлари ва бу соҳада эришилаётган ютуқларнинг барчаси уларнинг меҳнатлари маҳсули эканлигини таъкидлаб ўтди. 

 

Кўргазмада Тасвирий санъат ҳамда Амалий санъат факультети профессор-ўқитувчилари  ва талабаларининг тасвирий санъат, фото, ҳайкалтарошлик асарлари ўрин олган бўлиб,  асарлар барчада катта таассурот қолдирди.

 

КЎРГАЗМАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter