“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги”ни муносиб нишонлаш муносабати билан ташкил этилган “Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида

 

 

ДАВРА СУҲБАТИ

 

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

 

Жорий йилнинг 30 январь куни институт Ёшлар ижод марказида “Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирган ҳолда ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

Тадбирда сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Н.Жўраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Она Ватанимиз мустақиллигига эришиш, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари, Ватанимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаларига бағишланган маъруза қилди.

 

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Баҳодир Жалолов томонидан Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган туркум асарлардан иборат тақдимот намойиш этилди.

 

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Собир Рахметов Биринчи Президент билан боғлиқ хотиралари ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишлаб ўтказилган “Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги (Санъатшунослик факультети 4-босқич талабаси Куранбаева Гулноза 1-ўрин, Санъатшунослик факультети 4-курс талабаси Рахматова Азиза 2-ўрин, Санъатшунослик факультети 4-курс талабаси Қўшманова Нурайё 3-ўрин) ҳамда “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” мавзуларидаги иншолар танлови ғолиблари (Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” йўналиши 3-курс талабаси Исматуллаев Жобир 1-ўрин, Дизайн факультети 1-курс талабаси Иноятова Инобат 2-ўрин, Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” йўналиши 3-курс талабаси Темиров Анвар 3-ўрин) институт дипломлари билан тақдирландилар.

 

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

Тадбир боши ва якунида Биринчи Президент И.А.Каримовга бағишланган видеоролик ва видеофильмлар намойиш этилди.

 

 

“Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси”

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter