“Бутун оламни жо қилган юрак”

Бугун биз халқимизни ишонтириб, баланд овоз билан айтишимиз зарурки, буюк устозимизнинг сиёсий мероси, яъни у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

(Ш.Мирзиёев-Ўзбекистон Республикаси Президенти )

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

2018 йил 27 январь куни институт Санъатшунослик факультетида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси”га кўра “Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган хотира кечалари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Иш режадан талаба-ёшларни Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов раҳнамолигида бунёд этилган меъморий иншоотлар, музейларга ташрифини таъминлаш ҳам ўрин олган.

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Шу муносабат билан  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 25.01.2018 йил 87-02-96-сонли хатига мувофиқ Санъатшунослик факультетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуаси”да ташкил этилган “Бутун оламни жо қилган юрак номли кўргазмага ташриф буюрдилар.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Шунингдек, 27 январь куни факультет талабалари ўртасида кекса авлод вакиллари, сиёсатшунослар иштирокида учрашувлар ташкил этиш мақсадида И.А.Каримовнинг сафдоши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар Кенгаши раиси ўринбосари, полковник Юлдашев Ғуломжон Сирожиддинович давра суҳбатига таклиф этилди.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Факультет “Ёшлар иттифоқи” билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш остонасида, давлат қурилиши жараёнларидаги қаҳрамонликлари, шахс сифатида инсоний хислатлари, қаттиқўллик, шу билан биргаликда адолатпарварликлари бўйича ҳаётий мисоллар билан ёдга олинди.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда ўтказилган давра суҳбати қизғин, саволларга бой тарзда ўтди.

Давра суҳбатида профессор-ўқитувчилардан доцент Р.Хасанов, п.ф.н., доцент О.Отажонова, талабалардан У.Ибрагимов, институт “Ёшлар иттифоқи” етакчиси  О.Каримов мамлакатимизнинг 25 йиллик даври И.А.Каримовнинг номи билан боғлиқлиги эътироф этилди.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

Давра суҳбати аввалида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи “Мустақиллик меъмори” номли тақдимот намойиш этилди.

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

“Бутун оламни жо қилган юрак”

 

О.Ҳакимова

Санъатшунослик факультети декан ўринбосари

 

 

          

 

  

 

   

 

    

 

     

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter