Миллий санъат фестивали

Миллий санъат фестивали

Миллий санъат фестивали
Миллий санъат фестивали


17-18 январь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган “Зарқайнар” Миллий санъат галериясида Hand Made in Uzbekistan анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтди.

Анъанавий санъат фестивали республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 150 дан ортиқ ҳунармандларни бир ерга тўплади.
Ўзбекистонда маданий қадриятларни сақлаш ва амалий санъат доирасидаги анъаналар, янгиликлар билан жамоатчиликни таништириш ҳамда ижодкорлар авлоди ва талантли усталарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти вакиллари ҳам ҳакамлар ҳайъатидан ўрин олди.

Ва институтнинг ушбу лойиҳага қўшилиши унинг фаолиятидан келиб чиқадиган бўлсак, халқ амалий санъати усталарининг фаолияти айни вақтда талабалар, уларнинг устозлари учун бу - “Маҳорат дарси”нинг айнан ўзи!

Бу - талаба-ёшларнинг қадимий меъморчилик дурдоналари, тарихий шаҳар, обида, музей ва муборак қадамжоларга “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳаси асосида ташрифлари;
Аҳолининг турмуш маданиятини янада юксалтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг омма ўртасида тарғиб қилиш ва ёшларда ватанпарварлик туйғуси ва эстетик дидларини оширишга қаратилган “Барҳаёт анъаналар” фестивали доирасидаги қадам;
Кексаларнинг бой касбий ва ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, эзгу анъаналар, маданий-маърифий қадриятларнинг узвийлигини таъминланиши,.. деб баҳолаш мумкин.

Миллий санъат фестивали


Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасида халқ ижодкорлигининг нодир анъаналари ҳақидаги маълумотларни халқаро даражага кенг кўламда тарқалишига ва ўз навбатида мамлакатимизга сайёҳлик оқимини кўпайтиришга хизмат қилишга мўлжалланганлиги сабабли бу ерда кўплаб хорижлик меҳмонлар, чет эл дипломатик корпуслари вакилларини учратиш мумкин эди.

Миллий санъат фестивали
Миллий санъат фестивали


24 йиллик Мустақиллик йиллари мамлакатимизда бадиий маданий анъаналарни тиклашда салмоқли ўрин эгаллайди. Буни фестиваль иштирокчиларининг миннатдор нигоҳларидан билиш қийин эмас. Дарҳақиқат, улар Президентимиз Ислом Каримовнинг миллий ҳунармандчиликни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги Фармонлари, анъанавий санъат соҳасида хизмат қилаётган халқ усталари ва рассомларининг ижтимоий мақомларини ошириш, яратган ижодий ишларига иқтисодий имтиёзлар берилганлиги каби чора-тадбирлари Ўзбекистонда эркин ва баракали ижод қилиб асрий, кўҳна санъат асарлари яратишни давом эттириш имконини бераётганлигини эътироф этдилар.

Фестиваль баҳона улардан хабар олишганига, янгиликларидан бохабар бўлишгани ва таклифларини эшитишганига миннатдор бўлишди.
Илк бора ташкил этилган “Hand Made in Uzbekistan” Миллий санъат фестивалининг қадамлари қутлуғ келажак...

О.Ҳакимова – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter