“Ёш томошабинлар театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида “Талабалар оқшоми” маънавий-маърифий дастури

“Ёш томошабинлар театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида “Талабалар оқшоми” маънавий-маърифий дастури

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” доирасида маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини янада ошириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида институтнинг “Тиллар ва адабиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ёш томошабинлар театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида маънавий-маърифий дастур ташкил этилди.

“Тиллар ва адабиёт” кафедраси “Талабалар оқшоми”га Ёш томошобинлар театри актёрлари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Акром Исломов, Обид Нишонов, Зулҳида Парпиева, Шаҳбоз Туроновлардан иборат меҳмонларни таклиф этишди.
Суҳбат бир пиёла чой устида кечди. Азиз меҳмонларни талабалар иссиқ чой билан сийладилар.

“Ёш томошабинлар театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида  “Талабалар оқшоми”  маънавий-маърифий дастури


“Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири Г.Тошниёзова мавзуни эълон қилиб, талабаларни ташриф буюрган меҳмонлар билан таништирди. Учрашувнинг самимий ва эркин, савол-жавоб тарзида бўлиши таклифини берди.
Тиллар ва адабиёт кафедраси мудири Г.Тошниёзова талабаларга меҳмонларни таништириб, уларга сўз берди. Меҳмонлар маънавий-маърифий, тарбиявий-ахлоқий масалалар юзасидан фикр юритдилар. Улар ўз ҳаёти ва ижодлари мисолида қизиқарли маълумотлар келтиришди. Ўз ижодларидан парчалар намойиш этиб, талабаларга ширинлик тарқатдилар. Баҳс-мунозаралар ашула ва рақсларга уланиб кетди.

Актриса Зулҳида Парпиева талабалик йиллари ёдлаган ва ҳозирда ҳам севиб ижро этадиган “Сенсиз” монологини маҳорат билан ижро этиб, йиғилганларнинг таҳсинига сазовор бўлди.

Шундан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Улар талабаларга ҳозирги кунда долзарб саналган “Заҳарли томчилар” номли спектаклни бориб томоша қилишларни таклиф этишди.

“Ёш томошабинлар театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида  “Талабалар оқшоми”  маънавий-маърифий дастури


Шунингдек, мазкур спектаклни институт саҳнасида намойиш этиб беришлари мумкинлигини айтишди. Талабалар санъатнинг ёш авлод камолотида нақадар юксак ўрин эгаллашини ҳис этишди ва мазкур оқшомда улар олам-олам маънавий озуқа олдилар.
Учрашув якунлангач, талабалар севимли актёрлари билан эсдалик учун суратга тушдилар, ўз ижод намуналаридан тақдим этиб, меҳмонларни олқишлар билан кузатиб қолдилар.

Тадбирда институт маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар бўлими бошлиғи О.Ҳакимова, ва Санъатшунослик факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари Д.Абдукаримова, Тиллар ва адабиёт кафедраси мудири Г.Ташниязова, катта ўқитувчилар Д.Иноятова, Х.Қодирова, ўқитувчилар Н.Пирназарова, Д.Умарова, Ф.Тоирова, Ю.Гайбуллаева, Г.Азизова, С.Сапаева, лаборант М.Ҳикматова ҳамда талабалар турар жойида истиқомат қилувчи барча талабалар иштирок этдилар.


Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар
билан ишлаш бўлими.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter