Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган кўргазма очилиши ҳисоботи

 

Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган кўргазма очилиши ҳисоботи

 

2018 йил 9 февраль санасида институт фойесида Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб ишланган асарлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазма ўз ижоди ва амалга оширган хайрли ишлари билан жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган буюк зот Алишер Навоийга эҳтиром сифатида Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан ишланган миниатюра асарларидан ташкил топган. Кўргазмани институт Маънавият ва маърифий ишлари бўйича проректори Рахматуллаева Дилфуза Назруллаевна  кириш сўзи билан очиб берар экан, буюк мутафаккир Алишер Навоий ўз даврида адабий-бадиий, ижтимоий-фалсафий тафаккур соҳасида илм-фан, адабиёт ва санъат ҳомийси бўлганлигини таъкидлади. Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан ғазалхонлик саҳна кўриниши кўргазмага ўзгача шукуҳ берди. Кўргазмада Тасвирий санъат факультетининг 62 нафар талабаси иштирок этди.

 

Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган кўргазма очилиши ҳисоботи

 

Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган кўргазма очилиши ҳисоботи

 

Тасвирий санъат факультети талабалари томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган кўргазма очилиши ҳисоботи

 

 

ТСФ декан муовини

О.Салихов

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter