“БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 577 ЙИЛЛИГИ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 535 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

“БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

14 февраль куни Дизайн факультетида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан факультет талабалари томонидан ташкил этилган байрам тадбири ташкил этилди. Унда институт Ўқув ишлари проректори Б.Хаджиметов, Дизайн факультети декани Р.Норчаев, Дизайн факультети маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари А.Ҳайитов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори У.Қорабоев, “Педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири Н.Ашуров, факультет хотин қизлар кенгаши раиси О.Отажонова, Тошкент маданият коллежи ўқувчилари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

 

 

 

Ушбу тадбирни бошловчилар Камила Шамақсудова ва Элбек Холмуродовлар олиб бордилар. Тадбир бошланишида бошловчилар А.Навоий ва З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижодидан қисқача маълумотлар бериб ўтдилар ва келажак авлодга қолдирган маънавий бойликларидан баҳраманд этдилар.

 

“БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

“БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” БАЙРАМ ТАДБИРИ

 

 Бехзод Хаджиметов барча тадбир иштирокчиларини Алишер Навоий таваллудининг 577 йилиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги билан барча тадбир иштирокчиларини қутлади. Аждодларимизнинг илмий, маънавий меросларининг ҳар жабҳада, хусусан таълим тарбия жараёнида ҳам кенг қўлланилиб келинаётгани, уларнинг ёзиб кетган асарлари бутун дунёга машҳурлигидан фахрланишимиз лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг тадбирни очиқ деб эълон қилди ва талаба ёшларнинг бадиий чиқишларига навбат берилди.

 

 Талабалар алломаларимизнинг ғазалларидан намуналар  ўқиб, томошабинларга ҳавола этдилар. Шундан сўнг Тошкент маданият коллежи талабалари томонидан тайёрланган бадиийлаштирилган чиқишга навбат берилди. Унда ўқувчилар томонидан Фарҳод ва Шириннинг бир бирига бўлган муносабатларидан парчалар намойиш этилди. Сўнг шоҳ ва шоир З.М.Бобурнинг  ғазалларидан парчалар тингланди ва Пиримқул Қодиров томонидан ёзилган “Юлдузли тунлар” асаридан парча қўйилди. Томошабинлар саҳна чиқишларини олқишлар билан қарши олдилар ва катта таассуротга эга бўлдилар.       

 

Дизайн факультети

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter