ТУРКИЯНИНГ ТУРИЗМ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТАШҚИ ИШЛАР ВАКИЛИ САДИК БАРАК ИШТИРОКИДА “ТУРИЗМ, ДИЗАЙН-МЕНЕЖМЕНТ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР

ТУРКИЯНИНГ ТУРИЗМ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТАШҚИ ИШЛАР ВАКИЛИ САДИК БАРАК ИШТИРОКИДА “ТУРИЗМ, ДИЗАЙН-МЕНЕЖМЕНТ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР

 

 

2018 йил 10 февраль куни Дизайн факультети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли қарорини таъминлаш мақсадида, Туркиянинг Туризм соҳаси бўйича Ташқи ишлар вакили Садик Барак иштирокида “Туризм, дизайн-менежмент” мавзусида семинар бўлиб ўтди. тадбирда Дизайн факультети декани Р.Норчаев, Дизайн факультети маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари А.Ҳайитов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори У.Қорабоев, “Педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири Н.Ашуров, факультет хотин қизлар кенгаши раиси  О.Отажонова, “Дизайн” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Абдукаримов, факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва  талабалар иштирок этдилар.

 

ТУРКИЯНИНГ ТУРИЗМ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТАШҚИ ИШЛАР ВАКИЛИ САДИК БАРАК ИШТИРОКИДА “ТУРИЗМ, ДИЗАЙН-МЕНЕЖМЕНТ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР

 

Семинарни Равшан Норчаев кириш сўзи билан очиб берди ва навбатдан ташқари ўтказилаётган мажлис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрельдаги 2909-сонли қарорини бажариш мақсадида ўтказилаётгани ҳамда унда Туркия Республикасининг Туризм соҳаси бўйича ташқи ишлар вазирлиги вакили жаноб Садик Барак иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.  

 

Жаноб Садик Барак сўзга чиқиб, дастлаб монитор орқали компания фаолиятини намойиш этди ва қисқача таништириб ўтди. Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида ижтимоий-маданий масалалар юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Дизайн соҳасини янада ривожлантириш учун  туризмдан кенг фойдаланиш таклифини берди. Бу масала бўйича хорижнинг кўпгина ривожланган давлатлари билан узоқ вақтлардан бери меморандум келишуви имзоланиб, мутахассис профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таҳсил олишлари таъминланиб келинмоқда.

 

ТУРКИЯНИНГ ТУРИЗМ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТАШҚИ ИШЛАР ВАКИЛИ САДИК БАРАК ИШТИРОКИДА “ТУРИЗМ, ДИЗАЙН-МЕНЕЖМЕНТ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР

 

Энди Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикалари билан битим имзолаб, келгусида соҳа мутахассилиги институтларининг профессор– ўқитувчилари малакасини оширишмасаласи бўйича тажриба алмашиш, малака ошириш курсларида таҳсил олишлари, талабаларнинг Туркия Республикасининг мутахассис институтларида ёки туркиялик талабаларнинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва Дизайн институтида таҳсил олишларининг  таъминланиши ҳақида айтиб ўтилди.

 

Шундан сўнг соҳа мутахассислиги бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида мониторда тақдимот намойиш этилди.

       Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзларининг саволларига муносиб жавоблар олиб, маълумотга эга бўлдилар.

          

    Дизайн факультети

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter