“E-LINE PRESS” ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

“E-LINE PRESS” ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

 

2018 йил 14 февраль куни институт Маънавият хонасида OOO “E-LINE PRESS” компанияси илмий ахборот ресурс маркази мутахассиси Наргиза Пазилова томонидан соҳа бўйича жаҳон маълумотлар манбаида қидирувнинг янги технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар ва таълим жараёни сифатини яхшилаш мақсадида семинар ўтказилди.

 

“E-LINE PRESS” ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

Семинарда Илмий ишлар проректори С.Алиева, институт Ахборот ресурс маркази бошлиғи С.Сагидуллина, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, таянч докторант (PhD) ва докторантлар (DSc), магистрантлар ҳамда ёш олимлар иштирок этдилар.

 

Тадбирни С.Алиева кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда Олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги ўзгаришлар, илмий тадқиқот олиб борувчи изланувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, тадқиқот давомида халқаро илмий анжуманлар, семинар ва конференцияларда иштирок этиш, рейтинги юқори бўлган чет эл журналларида илмий мақолаларини чоп этиш, тадқиқот учун керакли маълумотларни онлайн тарзда излаш имконияти мавжудлиги борасида гапирди.

 

“E-LINE PRESS” ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

“E-LINE PRESS” компанияси илмий ахборот ресурс маркази мутахассиси Наргиза Пазилова компания фаолияти тўғрисидаги тақдимотни намойиш этди. Ўзбекистонда ушбу компания 2012 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Марказнинг асосий мақсади олий ва илмий таълим муассасалар, илмий марказлар тадқиқотчилари, ўқитувчилари ва ёш олимларини илмий ахборот билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, илмнинг турли соҳаларида инновацион технологиялардан фойдаланиш, таълим жараёни сифатини яхшилаш, халқаро қидирув тизимидан тўғри ва асосли фойдаланишни жорий этиш каби масалалар билан шуғулланади.

 

Мутахассис ҳозирда замонавий дунёда мавжуд бўлган халқаро қидирув тизимлари ҳақида батафсил гапириб ўтди. Web of Science, Scopus, Clarivate Analytics каби тушунчаларнинг кенг миқёсда ишлатилаётганини алоҳида таъкидлаб, уларнинг асосий фаолиятлари, электрон қидирувнинг ишлаш жараёнини кетма кетликда тушунтириб, кўрсатиб ўтди.

 

 

 

Халқаро миқёсда қабул қилинган илмий журналларнинг нуфузини кўрсатиб берувчи Impact Factor кўрсаткичи нима учун кераклиги ва ушбу журналларда илмий мақола чоп этиш қоидалари борасида маълумотлар берди.

 

Ушбу семинар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарли жавоблар олдилар.

 

 

Илмий бўлим 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter