“НАРКОМАНИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

“НАРКОМАНИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

 

2018 йил 23 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 87-02-196 сонли хатига асосан “Наркоманияга қарши курашиш” ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Дизайн факультетида тадбир ўтказилди.   

 

“НАРКОМАНИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

 

Унда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқарувчиси, гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш бўйича ходими Салимов Акмал Рустамович, институт “Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бўлими бошлиғи Б.Сангиров, Дизайн факультети декани Р.Норчаев, Дизайн факультети маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари А.Ҳайитов, “Педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири Н.Ашуров, Факультет хотин қизлар кенгаши раиси О.Отажонова, “Дизайн” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Абдукаримов, факультет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этдилар.  

 

“НАРКОМАНИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Р.Норчаев сўзга чиқиб, тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12-февралдаги № 87-02-196 сонли хатига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 16 январдаги “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши кураш тезкор профилактик тадбирини ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисидаги 16/3-225-сонли кўрсатмасига асосан ташкиллаштирилгани ҳақида айтиб ўтди.

 

“НАРКОМАНИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Сўнг А.Салимов томонидан гиёҳвандликка дучор бўлганлар ҳаёти акс эттирилган видеофильм намойиш этилди.

 

 

 

 

 

 

Фильм намойишидан сўнг Салимов Акмал Рустамович бугунги кунда ёшлар ўртасида кўп учраётган иллатлардан бири бу гиёҳвандлик экани,  12-16 ёшгача бўлган қизлар Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланаётган вақтда Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинганлиги тўғрисида гапирди. Уларнинг асосий қармоғи бой оиланинг фарзандларини ўзига жалб қилиш ва уларга оз-оздан дори бериш билан бошланади, деб айтди.

 

Шундан сўнг талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган қатор саволлар билан мурожаат қилдилар ва уларга етарлича жавоблар олдилар. Тадбир муҳокамага бой тарзда ўтди.

 

Р.Норчаев

Дизайн факультети декани

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter