Лойиха доирасидаги ташриф

Лойиха доирасидаги ташриф 

 

Маълумки, Ўзбекистон ва Япония давлатининг маданий илмий алоқалари узоқ йилларга бориб тақалади. 2015 йил 13 ноябрь куни Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Кихеи Маэкава раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг конференциясида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Аичи Санъат Университети ўртасида англашув меморандуми имзоланган.

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

 

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, “The research for the culture of contemporary hand-made paper and artistic expression” (Замонавий қўлда тайёрланадиган  қоғознинг маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи) номли илмий-амалий лойиҳа доирасида жорий йил 19-21 февраль кунлари Аичи Санъат университети профессори Кожи Шибазаки,  Митсуко Хонда, Сузики Микако, Тогаши Ро, Ю Кичун (Япония), Далиан университети профессори Зоу Сихао, Йин Цингсонг (Хитой) ҳамда  Данкок университети профессори  Парк Юнмилардан  (Корея) иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

           

Ташриф чоғида институтда қўлда тайёрланган хитой, корея хамда япон қоғоз намуналари хамда  чет эллик профессор-ўқитувчиларнинг қўлда тайёрланган қоғоздаги ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, хамкорликда қўлда тайёрланган қоғозлар, китоблар, кулолчилик буюмлари хамда қоғоздан ясалган ёритгич асбоблари кўргазмада намойиш қилинди.

         

Лойиха доирасидаги ташриф

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

Ташриф давомида делегация Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида хамда Самарқанддаги САМДУ кутубхонасида тадқиқот ишларини олиб боришди.

 

         

Лойиха доирасидаги ташриф

 

Лойиха доирасидаги ташриф

 

 

21-23 февраль куни институтда хамкорликда семинар ташкил этилди. Семинарда Аичи санъат университети профессори Кожи Шибазаки, музей директори Ро Тогаши (Япония), Данкок университети профессори  Парк Юнми  (Корея) хамда МРДИ халқаро бўлим бошлиғи Ф.Қодировалар ўз маърузаларини тақдим этишди.

 

Семинар икки кун давом этди ва барча чэт эллик иштирокчиларга сертификат  топширилди.

.

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter