ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

 

 

“Замонавий арт-бозор” мавзусида давра суҳбати

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

 

       

2018 йил 3 февраль соат 17.00.даСанъатшунослик факультетининг “Информатика ва менежмент” кафедраси томонидан институтнинг Талабалар турар жойида яшовчи талабалари билан “Замонавий арт-бозор” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

 

Давра суҳбатини кафедранинг профессори, и.ф.н. А.С.Умаров кириш сўзи билан очиб берди. Ва арт-маркетингнинг моҳияти ва вазифалари, санъат асарлари бозори ва унинг индикаторлари, ҳамда истеъмолчиларни таҳлил қилиш хақида гапирди: “Халқаро арт-бозор иқтисодиётнинг глобал бозорларидан биридир. Импорт ва экспорт интенсивлиги кўп ҳолларда ушбу соҳадаги муайян мамлакат қонунчилигига боғлиқдир. Масалан, АҚШда санъат асарларига божхона тўлови йўқ ва чекловлар катта эмас, йиллик импорт 5 млрд. евро, экспорт 6 млрд. еврони ташкил этади. Шунинг учун ҳам АҚШ энг йирик арт-бозор ҳисобланади. Жаҳон арт-бозори айланмасида унинг улуши қиймат кўрсаткичларида 50 фоизга тенг. Бош марказ – Нью-Йорк, айнан бу ерда дунёнинг 40 фоиз битимлари амалга ошади. Жаҳондаги 100 йирик аукцион сотувларининг 60 таси Нью-Йоркдаги Сотҳебйъс ва Чристиэъсда бўлади. АҚШ ҳудудида рўйхатдан ўтган 25 минг арт-дилерларнинг 2 мингтаси ушбу шаҳарда жойлашган. Бозорнинг ўзига хос хусусияти ХIХ-ХХ асрлар Америка, ХХ аср Лотин Америкаси ва Европа рангтасвирига бўлган талабда намоён бўлмоқда.

 

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

 

Арт-бизнеснинг иккинчи йирик зонаси бу Европадир. Европа мамлакатларининг товар айланмаси Американикига етиб қолган. Охирги йилларда Европа арт-бозори қиймат кўрсаткичларида жаҳон бозори айланмасида 40 фоиздан зиёд, йиллик импорт 5 млрд. еврони, экспорт эса 10 млрд. еврони ташкил этади. АҚШдан кейинги энг катта бозор Буюк Британия бозоридир. Буюк Британия бозори Европа бозорининг 60 фоизини, жаҳон бозорининг 30 фоизини ташкил этади. Икки бош арт-марказлар – Лондон ва Нью-Йоркнинг биргаликдаги улуши жаҳон бозорининг 70 фоизини ташкил этади.

 

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

 

БуюкБританияда 8,9 минггаяқинсанъатсотувчиларимавжуд, бундан 400 тасиаукционларва 8,5 мингтасиарт-дилерлар. Аукцион сотувларининг 35 фоизи ва Британия бозорининг 60 фоизи Сотбис ва Кристиссга тегишли. Буюк Британия 30га яқин халқаро санъат ярмаркаларини ўтказади.”

 

Кафедра доценти У.Зуннунова арт-бозор ҳақида қуйидагича маълумот берди: “Санъатга инвестициялар бу қўйилмаларнинг узоқ муддатли туридир. Инвестицион объектнинг ёши қанча кўп бўлса, уни шунча қимматга сотса бўлади. Картина яратилиши билан унинг асл баҳосини ҳеч ким билмайди – на санъатшунослар, на муаллифнинг ўзи. Камида 30 йил ўтгач, чинакам санъат  асари ўзининг асл қийматини топиши мумкин. 

 

Хорижда санъат инвестициялари бозори ўзининг бошланғич кўринишида  ўтган асрнинг 60-йилларида шаклланган. У ерда кўпдан бери санъат асарлари бўйича эксперт институтлари, суғурта, консалтинг ва аналитик компаниялари сингари инфратузилмалар мавжуд, ғарбий инвесторлар эса санъатнинг даромадлилик индексига эга. Масалан, бутун жаҳонда тан олинган Nyu Yorkning Mei-Mosyes All Art Index, Миланнинг Gabrius Art Index, Лionning Artprice, Britaniya-Shveysariya индекси Zurich Art and Antiques Index муассасалари шулар жумласидандир. Яна бир қатор санъат асарлари индекслари мавжуд. XIX-ХХ аср Европа ҳайкалтарьошлиги бозори индексини Даилй Телеграпҳ намоён этади, бунга Архипенко, Арман, Arp, Бurdel, Chedvik, Dalyu, Epshteyn, Frink, Xepvort, Loran, Mayo, Mil, Moor, Nevelson, Roden haykaltaryoshlar kiritilgan. ArtNet, Art Sales Index, Artprice каби маълумотлар базаси яратилган. Машҳур аналитик компаниялар, масалан, Британиянинг Арт Маркет Resyearch ҳамда Citigroup va Deutsche Банк каби етакчи инвестицион банкларнинг мутахассислари санъат асарларига маблағини қўймоқчи бўлганларга маслаҳат беришга доимо тайёр туради.Кўчмас мулк индексидай арт-индексни тузишнинг ўзига хос хусусияти маълум даврда ўртача нархлар статистикасидадир. Машҳур индекслардан бири  “Mei-Mosyes All Art Index”идир. 1875-йилдан бошлаб такрорий сотиш жуфтлигидан иборат. Бундан ташқари ҳар йили қўшимча 1минга яқин кўрсаткичлар киритилади. Нью-Йорк аукционларида сотилаётган санъат асарлари нархларини кўрсатувчи индекс “Mei-Mosес Алл Арт” кўрсаткичлари 50 йил мобайнида (1955-йилдан 2005-йилгача) Америка фонд индекси “S&P 500” нинг суръатларидай ўсиб борди. 2007-йилда эса барча кўрсаткичлар бўйича  ундан ҳам 5, 5 фоизга ўзиб кетди.”

 

Кафедра мудири т.ф.н. доцент С.Зокирова ҳозирги кунда бутун дунёда амал қилаётган электрон арт бизнесга доир  маълумотлар айтди.

Санъатшунослик факультети декан муовини  Ю.Нарзиева сўзга чиқиб мавзуга оид ўз фикрларини билдирди.

 

Суҳбат давомида талабалар томонидан мавзуга оид саволлар берилди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Давра суҳбати қизиқарли баҳс-мунозара кўринишида бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбати натижасида кўзлаган мақсадга эришилди.

 

Талабалар турар жойида бўлиб ўтган маърифий тадбирда кафедра мудири т.ф.н. доцент С.Зокирова, профессор-ўқитувчилар А.С.Умаров, К.Аскархаджаева, У.Зуннунова, Р.К.Бердиев, Р.Р.Қодиров, У.Мухамедов, Санъатшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини Ю.Нарзиева қатнашдилар.

      

 

 

 

Кафедра мудири:

Закирова С. А.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter