ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ  РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ АХБОРОТ ХАТИ

 

 

 

 

 

“Тасвирий санъат фестивали” доирасида 2018 йилнинг 20 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

 

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш юритади:

  1.       Модернизация жараёнида тасвирий ва амалий санъатнинг ўрни.
  2.       Санъатшунослик ва бадиий танқидчиликнинг методологик потенциалининг долзарб муаммолари.
  3.       Моддий ва номоддий маданий меросга янги назар.
  4.       Дизайн эстетикаси ва технологияси: тамойиллар ва замонавий трендлар.
  5.       Маданият ва санъатда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни.

 

Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар топшириш тартиб қоидалари:

 

- конференция материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилади. Ташкилий қўмита мақолаларни саралашни ўз зиммасига олади. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.

 

Конференцияда олимлар, тегишли соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистрантлар иштирок этишлари мумкин.

 

Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:

 

-  илмий мақолалар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

 

-  мақола матнлари қоғоз ва электрон нусхада тақдим этилиши ёки mrdi_info@umail.uz, xab@mrdi.uzэлектрон почта манзилларига жўнатилиши талаб этилади;

 

-  мақола матнлари 5 бетдан кам бўлмаган, "MS WORD" редакторида "Тimes New Roman" шрифтида, 14 размер шрифтида, 1,5 интервалда, ўлчамлари А-4 форматида, варақнинг чап томонидан 2,5 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган бўлиши лозим;

 

- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Навбатдаги қатордан муаллиф Ф.И.О. ва лавозими ёзилади. Кейинги қаторда  уч тилда аннотация  берилади. Матн охирида бир қатор жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллиф шахсан масъулдир.

-файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.

 

Анжуманда қатнашиш учун мақола матнини юбориш муддати 2018 йил 31 март.

(Бадал пули ҳар бир бет учун 12000 сўм).

 

Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз

 

Конференция ташкилий қўмитаси: Тошкент шаҳри, Мироншоҳ-123 уй. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.

 

Тел: (8 371) 255 98 39, faks: (8 371) 255 18 92   Е-mail: mrdi_info@umail.uz,xab@mrdi.uz 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter