“ НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ”

“ НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ”

 

 

8 март Хотин-қизлар кунига бағишлаб институт талаба-қизлари анъанавий тарзда қизлар ўртасида беллашув ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни институт “Ёшлар маданият маркази”да “НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ” мавзусида танлов бўлиб ўтди.

 

“ НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ”

 

Танловда институтда таҳсил олаётган талаба-қизлардан иборат жамоавий гуруҳлар Амалий санъат факультетининг “Жозиба”, Санъатшунослик факультетининг “Илхом парилари”, Тасвирий санъат факультетининг “Настарин”, Дизайн факультетининг “Дизайн маликалари” жамоалари ўзаро беллашдилар. Танлов 4 та шартдан иборат бўлиб ҳар бир гуруҳ ўз номи, эмблемаси ва гуруҳнинг махсус кийимига эга бўлган ҳолда беллашдилар.

“ НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ”

 

 Биринчи шарт “Таништирув" бўлиб, унда ҳар бир гуруҳ ўзи таҳсил олаётган факультети, йўналиши ҳақида овозли фото, видео слайд, саҳнавий бадиий чиқиш орқали таништиришди.

 

Иккинчи шарт, “Уйга вазифа - "Адабиётга эътибор - маънавиятга эътибор", "Китобхонлик"ни тарғиб этишга бағишланганшартда гуруҳлар китобхонлик мавзусида саҳна кўринишларини намойиш этишди.

 

Жаҳон халқлари рақслари”  шартида жамоалар жаҳон куй-қўшиқларига рақсга тушдилар. Танлов блиц-савол шарти билан якунланди.

 

Ҳакамлар ҳайъати барча шартларни баҳолаб боришди ҳамда ҳар шартдан сўнг баҳоларни эълон қилиб боришди. Танлов якунларига кўра Тасвирий санъат факультетининг “Настарин” жамоаси 1-ўрин, Амалий санъат факультетининг “Жозиба” жамоаси 2-ўрин, Санъатшунослик факультетининг “Илхом парилари” жамоаси  3-ўринни эгаллади.

 

Танловда иштирок этган жамоалардаги барча қизлар ва ғолиб жамоалар институт томонидан ажратилган эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter