Ҳашар

Ҳашар

 

 

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёшу-кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.

Ҳашар

 

Республикамизда жорий йилнинг март — апрель ойларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш тадбирларини ўтказиш ойлиги деб эълон қилинганлиги муносабати билан барча меҳнат жамоаларида ҳашар ўтказиб келинмоқда.

 

Ҳашар

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил  22 февралда "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган олий таълим муассасалари, филиаллари ва ташкилотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларини амалга ошириш тўғрисида"ги 174-сонли буйруғи ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил март-апрел ойлари давомида институтда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳудудларни тартибга келтириш, санитария ҳолатини яхшилаш ойликларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига асосан Тасвирий санъат факультети кафедралар кесимида ҳафтанинг ҳар шанба кунлари институт ҳудуди ва институт ўқув биноси жойлашган маҳалла ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳашар

 

Ҳашар

 

 

Хусусан, 2018 йил 10 март куни Тасвирий санъат факультети Театр безаги рангтасвир кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида факультетга белгиланган ҳудудда ҳашар ўтказилди. Ҳашар доирасида институт ҳудуди тозаланди, чиқиндилар олиб ташланди, дарахтлар оқланди, шунингдек, институт ўқув биноси жойлашган бино маҳалла ҳудудидаги дарахтлар оқланди.

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter