Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма

 

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги  “2018 йилги “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3564-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида институтда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тасвирий санъат факультети "Миниатюра ва китоб графикаси" кафедраси ўқитувчиси Аслиддин Калонов ва унинг шогирдлари ижодий ишларидан ташкил этилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма

 

2018 йил 26 март куни мазкур кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Н.Раҳматуллаева, Институт Мураббийлар кенгаши раиси Р.Хасанов, "Миниатюра ва китоб графикаси" кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди. Кўргазмада "Миниатюра ва китоб графикаси" кафедраси ўқитувчиси Аслиддин Калонов ва унинг шогирдларининг 30 га яқин ишлари намойиш этилди.

 

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма

 

Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, Наврўз байрами билан барчани табриклаб, хусусан бугунги кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларини алоҳида қутлади.

 

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган "Устоз-шогирд" деб номланган кўргазма

 

Тадбир доирасида Институт Мураббийлар кенгаши раиси Р.Хасанов, "Миниатюра ва китоб графикаси" кафедраси ўқитувчиси А.Калонов, "Миниатюра ва китоб графикаси" кафедраси мудири Ж.Рашидов сўзга чиқишди.

 

          Тадбир сўнггида кўргазмани ташкил этишда фаол қатнашган иштирокчилар  институт дипломлари билан тақдирландилар.

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter