27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

 

27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

27 март – Халқаро театр куни 1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида таъсис этилган бўлиб, ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили Халқаро театр куни байрамона ўтмоқда.

27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

Мана шундай тадбирлар қаторида 27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси профессор-ўқитувчилари ижодий ишларидан кўргазма ташкил этилди.

 

27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

 2018 йил 27 март куни мазкур кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида институт ректори Ҳ.Р.Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Н.Раҳматуллаева, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" Г.А.Зокирова, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Халқ рассоми, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори С.Абдуллаев, Театр безаги рангтасвир кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Кўргазмада Театр безаги рангтасвир кафедраси профессор-ўқитувчиларининг 50 га яқин ишлари намойиш этилди.

 

27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, барчани бугуни “Халқаро театр куни” билан қутлади, баркамол авлодни тарбиялаш ва маънавиятининг камол топишида театр санъатининг ўрни муҳимлигини инобатга олган ҳолда бугунги тадбирни ўрни муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг кўргазмани очиб бериш учун сўзни институт ректори Ҳ.Аминовга бериб, бугунги байрам билан барчани табриклаб, хусусан бугунги кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларини алоҳида қутлади.

27- март “Халқаро тетар куни”га бағишлаб Тасвирий санъат факультети “Театр безаги рангтасвир” кафедраси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими

 

 

Мазкур кўргазмага таклиф этилган Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Зокирова Гавҳар Акмаловна сўзга чиқиб, бугунги тадбир билан ҳаммани табриклади, ижодкор аҳли ҳамда бугунги ташкил этилган кўргазма ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, шеърлар ўқиб барчага кўтаринки кайфият улашди.

 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Халқ рассоми, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори С.Абдуллаев, Театр безаги рангтасвир кафедраси доценти И.Мансуровлар сўзга чиқишди.

 

Санъат ва маданият институти талабалари томонидан миллий созлардан фойдаланган ҳолда мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

 

 

 

 

Тасвирий санъат факультети Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter