“Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтиАмалий санъат факультети” талаба-ёшлари ўртасида профилактик  тадбирларни кучайтириш мақсадида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

 

Жорий йилнинг 28 март куни институт “Ёшлар маданият маркази”да “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Амалий санъат факультети декани С.Саидова тадбирни кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг сўз навбати Миробод тумани ИИБ профилактика ва жиноятчиликка қарши кураш бўлими инспектори, майор Г.Бобоевага берилди.

 

“Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

Миробод тумани ИИБ профилактика ва жиноятчиликка қарши кураш бўлими инспектори, майор Г.Бобоева – бугунги кундаги глобал муаммолардан бири ҳисобланган ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар сонини камайтириш учун олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида гапирар экан кейинги пайтларда коллеж ва академик лицей ўқувчилари, шунингдек бир қатор олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ҳам жиноий ишга тортилганлиги ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Миробод тумани Ал-Бадр масжиди Бош имом хатиби Одил Холмуродов кун тартибидаги мавзу борасида маъруза қилган ҳолда диний билимларни ёшлар орасида тўғри тарғиб қилишга қаратилган профилактик тадбирлар сонини кўпайтириш кераклиги тўғрисида гарипиб ўтди.

“Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

Тадбир давомида “АРОСАТ ЙЎЛИ” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

 

Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор Завқиддин Хўжанов – диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдиди, дунёда содир бўлаётган мудхиш жараёнлар, хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар оқибатида минглаб бегуноҳ аҳолининг ҳаётдан кўз юмаётгани, энг ачинарлиси улар орасида ёш болаларнинг борлиги, ислом динини ниқоб қилиб, қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бораётган манфур кимсаларнинг қилмишлари тўғрисида маълумот ва бу каби иллатларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталди.

 

 

Амалий санъат факультети декани С.Саидова тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга институт рахбарияти ва ўз номидан миннатдорчилик билдирди.

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

 

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

            

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter