САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ халқаро илмий-амалий конференцияси натижалари  

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

 

2018 йил 20 апрелда “Санъат ва бадиий таълимнинг замонавий жамиятни маънавий модернизациялашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида бўлиб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Аминов Хасан Рашидович халқаро илмий-амалий конференцияни очиб берди. Ўзбекистон Бадиий академияси Раиси ЎзБА академиги Акмал Нуриддинов ва ЎзБА Бош илмий котиби, фалсафа фанлари номзоди Феруза Абиджанова  табрик сўзларини айтиб ўтдилар. Конференция модератори санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова иш жараёнини олиб борди. Ушбу конференция Ялпи мажлисда 10 яқин маърузачилар  Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Фанлар академияси академиги, профессор Акбар Хакимов, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Фанлар академияси академиги Нигора Аҳмедова, Архитектура фанлари доктори, профессорМавлюда Юсупова, Ўзбекистон Миллий университети, фалсафа фанлари доктори, профессор Мукаррам Нурматова, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Эртеген Саламзаде (Озарбайжон), М. Ауэзова номидаги ЖКДУ проректори, педагогика фанлари доктори, академик Садыбек Бейсенбаев (Қозоғистон), Даегу университети профессори Ким Иног (Жанубий Корея), Беппу Ҳокубу ўрта мактаби ўқитувчиси Реико Конагава (Япония) ва Санкт-Петербург саноат технологияси ва дизайн университети ўқитувчиси Мария Назаровалар (Россия) ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

 

Маърузаларда Модернизация жараёнида тасвирий ва амалий санъатнинг ўрни; Санъатшунослик ва бадиий танқидчиликнинг методологик потенциалининг долзарб муаммолари; Моддий ва номоддий маданий меросга янги назар; Дизайн эстетикаси ва технологияси: тамойиллар ва замонавий трендлар; Маданият ва санъатда ижтимоий-гуманитар фанларнинг аҳамияти масалалари муҳокама қилинди.

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

 

 

 Халқаро ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Дунё маданиятини ўрганиш ва бу борада хорижий тажрибага эга бўлиш, иккинчи томондан ўзбек тасвирий ва амалий санъатини жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш, тизим ташкилотлари раҳбарларининг хорижий тажрибасини орттириш ҳамда уларнинг малакасини ошириш халқаро даражадаги лойиҳалар ва ижодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек мазкур конференция Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришда аҳамиятга эга бўлувчи замонавий бадиий таълимни тўғри йўлга қўйиш ва ёшлар сиёсатини амалга оширишда салмоқли ўринга эга.

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

 

Ушбу конференциянинг асосий мақсади тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ва музейшунослик йўналишлари, ижтимоий-гуманитар фанларнинг бадиий таълим тизимидаги ўрни, шунингдек, замонавий жараёнлардаги ўзгаришлар таъсири доирасида соҳаларга оид муаммоларни илмий идрок этиш ва амалиётга кенг жорий этишдан иборатдир.

 

Ўзбекистонда бадиий таълимни тўғри йўлга қўйишдан мақсад халқаро стандартларга жавоб берадиган, халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлайдиган, ўзбек санъатини жаҳонга олиб чиқишни такомиллаштирувчи асосни яратишдир. Бундай мақсадни самарали натижаси илмий тадқиқотлар билан амалга ошади. Айнан бадиий таълимга доир замонавий муаммоларни тадқиқ этиш ўзбек тасвирий ва амалий санъатини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мазкур юксак мақсадларни амалга ошириш ниятида анжуманга санъатшунос олимларимиз ёш тадқиқотчиларимиз, бадиий таълим жараёнига мутахассисларимиз жалб этилди.

 

 

 

Анжуман сўнгида ҳар бир шўъбаларда кўтарилган масалалар ва муаммоларнинг ечими нуқтаи назаридан таклиф ва мулоҳзалар ишлаб чиқилди. Ялпи  йиғилиш ва шўъбаларда тингланган маърузаларда кўтарилган илмий-назарий жиҳатдан долзарб муаммолари келгусида илмий-тадқиқот олиб бориш, докторлик, магистрлик диссертациялари ёзиш учун асос бўлиши, дарсликлар, ўқув-қўлланмалар яратишда муҳим манба сифатида фойдаланиш, олий ўқув юртларида таълим жараёнига тадбиқ қилиш, музейларда, галереяларда, бошқа илмий-тадқиқот масканларида мавзулардан янада кенгроқ ўрганган ҳолда давлатимизнинг номоддий, моддий бойликларини муҳофаза этишда самарали режалар ишлаб чиқишга туртки бўлиши таъкидланди.

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

САНЪАТ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ  халқаро илмий-амалий конференцияси  натижалари   

 

Конференция сўнгида конференция иштирокчилари Сертификат билан тақдирландилар.

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter