Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан ўтказилган учрашув

Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан ўтказилган учрашув

 

 

2018 йил 27 апрель куни институт “Ёшлар ижод маркази”да Тасвирий санъат факультети томонидан Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.

 

Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан ўтказилган учрашув

 

Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри раҳбарияти томонидан битирувчи талабалар, ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи иқтидорли талабаларни ушбу театр фаолияти билан таништириш ҳамда ишга таклиф қилишга йўналтирилган мазкур тадбирда Тошкент ипли қўғирчоқ театри директори Пўлатова Ширин, театр бадиий раҳбари Венера Васильевна, театр режиссёри Мирзаев Фарҳод, театр актёри Тургунов Ўктам, Вена ипли қўғирчоқ театри қўғирчоқ ўйнатувчиси Зинаида Хирцер, Тасвирий санъат факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова, факультет талабалари иштирок этишди.

 

Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан ўтказилган учрашув

 

Тошкент ипли қўғирчоқ театри директори Пўлатова Ширин сўзга чиқиб, театр фаолиятига қисқача тўхталиб ўтиди. Тадбирда иштирок этаётган театр ходимлари билан таништириб, Вена ипли қўғирчоқ театри қўғирчоқ ўйнатувчиси Зинаида Хирцерга сўз берди.

 

Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри ижодкорлари билан ўтказилган учрашув

 

З.Хирцер Вена ипли қўғирчоқ театри фаолияти ва у ерда ишлаётган ижодкорлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди. Ўтмиш анъаналарига таянган ҳолда сал кам икки йил тайёргарликдан сўнг Тошкентда “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри иш бошлаганлиги, ҳамда унинг  ташкил топишида жонбозлик кўрсатган инсонлар ҳақида сўзлаб берди.

 

 Шунингдек, ипли қўғирчоқлар театри тарихи ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди. Хусусан, бир неча минг йиллик археологик қазилмаларнинг гувоҳлигига таянган ҳолда, ипли қўғирчоқларнинг биринчи томошаси айнан бизнинг заминимизда бошланганлиги, ўз тарихи давомида ипли қўғирчоқлар (марионеткалар) бошқа санъат турлари сингари ривожланган ёки унут бўлган дарвларни бошдан кечирганлиги ҳақида сўзлаб бериб ўтди.

 

Учрашув доирасида Вена ипли қўғирчоқлар театри ҳамда Тошкент “Silk Route Marionettes” замонавий қўғирчоқлар театри фаолияти ва ижодига бағишланган видео фильм намойиш этилди.

 

Театр қўғирчоқ ўйнатувчилари З.Хирцер ва Ў.Тургуновлар томонидан қўғирчоқларни бошқариш бўйича қисқа маҳорат дарси кўрсатилди.

   

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter