Эълон

 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида

2018 йил  14 май куни “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан

Талабалар Республика фан олимпиадасининг II-босқичи бўлиб ўтади

 

2018 йил 14 май куни “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан

Талабалар Республика фан олимпиадасининг II-босқич

 ДАСТУРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги “2018 йилда Олий таълим муассасалари талабаларининг Республика фан олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 301-сонли буйруғига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2018 йил 14 май куни “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан Талабалар Республика фан олимпиадасининг II-босқичи ўтказилади.

 

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фани бўйича иштирок этувчи талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари 2018 йил 14 май соат 9:00 гача етиб келишлари сўралади.

 

Олимпиада синовлари 4 турдан иборат: 

 

I-тур. Ҳар бир иштирокчига фанга оид 100 та тест саволи берилади. Бажариш муддати бир соат (ҳар бир тўғри ечилган саволга 1 баллдан берилади). Максимал 100 балл.

 

II-тур. Талабалар “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанига оид бўлган саволлар вариантидан бирига ёзма тақриз ёзадилар. Бажариш муддати бир соат. Унда қуйидаги мезонга амал қилинади:

  •          Талаба саволга тўғри ва тўлиқ жавоб ёзиши;
  •          Келтирилган маълумотларнинг етарлилиги, фактлар тўғри талқин қилиниши;
  •          Грамматик ва стилистик хатоларга йўл қўйилмаганлиги;
  •          Тўлиқ ҳолда ўз мустақил фикри асосида ёритилишига алоҳида аҳамият берилади. Максимал 100 балл.

III-тур Мавзу: Стол устида тескари ўгирилиб қўйилган санъат асарларидан бирини ихтиёрий равишда танлаб олиб, уни қуйидаги мезон асосида ҳар томонлама таҳлил қиладилар. Бажариш муддати бир соат. Унда қуйидагиларга амал қилиниши шарт.

 

Бажариладиган ишлар

Баллар

1

Яратилган асарнинг муаллифи ҳақида маълумот

25

2

Асарнинг яратилиши тарихи, тури ва жанри ҳақида маълумот

25

3

Асарнинг мазмуни, композицияси ҳақида ҳикоя қилиш

25

4

Ушбу асарнинг ҳозирги кундаги маънавий қадр-қиймати  ва унга бўлган эътибор

25

    

IV-тур. Бадиий асарнинг инглиз тилидаги таҳлили гапириб берилади. (максимал - 100 балл).

 

Эслатма: ОТМларда ўтказилган олимпиада танловининг 1-босқичида фақат 1-ўринни эгаллаган талаба ва унинг раҳбари иштирок этадилар. Республика фан олимпиадасининг иккинчи босқичида иштирок этувчи талабалар ўзлари билан ОТМга йўлланма хат, 1-босқичда ғолиб бўлган талаба ва илмий раҳбар ҳақида маълумот (Низомнинг 3-4 иловаси) паспорти билан талабанинг маълумотномаси ва тавсифномаси, 2 дона расм, рейтинг дафтарчаси нусхалари қоғоз ва электрон вариантда олиб келишлари шарт. ОТМлар Тасвирий санъат тарихи ва назарияси фани бўйича олимпиада учун тайёрланган тест материаллари ва саволларини электрон манзилига 2017 йил 14 майига қадар юборишлари сўралади. Муддатдан кечикиб юборилган вариантлар ҳисобга олинмайди.

 

Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Мироншох кўчаси 123. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти.“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter