“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн

институти профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида ўтказилган “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "2018 йил март-май ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш" тўғрисидаги 87-02-698-сонли хати ижросига биноан жорий йилнинг 25 апрель куни институтда "Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз" мавзусидаги маърифий учрашув ўтказилди.

 

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Миллий рассомлик ва дизайнинститути Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Н.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

 

Шундан сўнг институт ректори Х.Р.Аминов бугунги кундаги глобал муаммолардан бири ҳисобланган  экстремизм, терроризм ҳар бир фуқародан катта масъулиятни талаб этиши,   халқаро терроризм ва дунёдаги қора кучларнинг “ислом ҳимоячилари” ниқоби остида динга ва инсониятга ғояларни амалга ошираётгани, уларнинг дунё давлатлари суверентитетига рахна солаётгани сергакликка даъват этиши ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Элёр Аликулов ўз сўзида, бугунги кунда дунё давлатларини ташвишга солаётган диний экстремизм ва терроризм кундан-кунга янгича кўринишга кириб бораётганлиги, “Ироқ ва Сурия ислом давлати” ИШИД деб ном берилган террористик ташкилот ҳақида, уларнинг бузғунчи ғоя ва олиб борган террорчилик ҳаракатлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб, жумладан, ташкилот томонидан амалга оширилган бир қатор хунрезликларни мисол қилиб кўрсатди. Шунингдек, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан келиб чиқиб, талаба-ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга даъват этди.

 

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева сўзга чиқиб, ёшларни бу каби ғайри инсоний йўлга кириб кетишларининг олдини олиш, унинг оқибатида юзага келаётган аянчли оқибатлар ҳақида талаба-ёшлар ўртасида мана шундай йиғилишлар ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш турли жиноятчиликнинг олдини олишга катта ёрдам бериши шубҳасиз эканлиги ҳақида гапирди. Шу билан бир қаторда шундай жаннатмакон юртда яшаётганлигимиз бу бизнинг бахтимиз эканлигини, юртимизни асраб-авайлаб, ҳимоя қилиш бу барчамизнинг бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Тадбир давомида "Даюснинг давоси" номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

Ўтказилган тадбирга Оммавий ахборот воситалари – "Тошкент" телеканали ходимлари ташриф буюришди ва институт талаба-ёшларидан интервью олишди.

“Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир

 

Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Қизғин суҳбатдан сўнг Миллий рассомлик ва дизайнинститути Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Н.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар

билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter