Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисидаги 355-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 май куни Амалий санъат факультети томонидан  9-май “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган фото асарларидан иборат кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Мазкур кўргазмада институтда кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган ҳамда институт, факультет ва кафедраларнинг ташкил топиб, ривожланишига ўз хиссасини қўшган марҳум профессор-ўқитувчилар (Ўзбекистон халқ рассоми Р.Аҳмедов, Р.Миртожиев, О.Муинов, Ч.Ахмаров, Р.Чориев, санъатшунос Ш.Ғуломова, педагог Т.Жалилов, рангтасвирчи рассомлар С.Мирзаев, А.Шодиев, фоторассом А.Файзиев, театр рассоми Г.Брим, кино рассоми Э.Қалантаров ва б. ) фотолари ўрин олган. Шунингдек, кўргазмада узоқ йиллар мобайнида институтда фаолият юритган, айни вақтда нафақага чиққан профессор-ўқитувчилар, 2-Жаҳон урушида фронт ортида фашизм устидан ғалаба қозонишга хизмат қилган кексалар, меҳнат фаҳрийларининг портретлари, “Хотира ва қадрлаш” мажмуасида тасвирга туширилган 50 га яқин фотосуратларни хам кўриш мумкин.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Кўргазманинг очилиш маросимида институт ректори Х.Аминов, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Рахматуллаева, Амалий санъат факультети декани, кўргазма ташкилотчиси С.Саидова, институт Илмий котиби Х.Акбарова сўзга чиқиб, энг аввало кўргазма ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этган ҳолда кўргазманинг бугунги кунда ёшлар орасида нечоғлик юқори аҳамиятга эга эканлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter