“ОДАМ САВДОСИ - МУДХИШ ЖИНОЯТДИР” мавзусидаги иншо ва рефератлар танловининг  низоми

 

 

 

I. Умумий коидалар

 

1.1. Одам савдосига қарши курашиш буйича Республика идоралараро комиссияси томонидан 2018 йил 14 февралда тасдиқланган “Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот лойихасини амалга ошириш буйича чора- тадбирлар режасининг 10-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


1.2. “Одам савдоси - мудҳиш жиноятдир” мавзусидаги танловга институтда таҳсил олаётган талабалар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этади.


1.3. Танлов “Энг яхши иншо” ва “Энг яхши реферат” йўналишларида ўтказилади.


1.4. Танловнинг институт босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни институтнинг “Маънавият ва маърифат” бўлимлари томонидан амалга оширилади.


II. Танловнинг мақсади ва вазифалари

 

2.1. Танловнинг асосий мақсади — ёшларнинг одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграция соҳасидаги саводхонлигини ошириш, “Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш олий таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

 

2.2.Танловнинг вазифалари қуйидагилардаи иборат:

 

- ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;


- олий таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашга каратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш;


- ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш;


- ёшларда одам савдосига қарши курашнинг мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;


-чора-тадбирлар дастуринипг мазмун-моҳияти тарғибот таъсирчанлигини ошириш;


- ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш;


- “Одам савдоси - мудҳиш жиноятдир” мавзусидаги талабаларнинг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш.

Ш.Танловни ўтказиш босқичи ва муддатлари

 

3.1. “Одам савдоси - мудхиш жиноятдир” мавзусидаги танлов уч босқичда ўтказилади.


Биринчи босқич - институт факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида жорий йил апрель ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилади.


Иккинчи боскич - институт миқиёсида факультетлараро уларнинг ғолиблари ўртасида май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
Учинчи босқич (якуний) — республика олий таълим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий йил май ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.


IV. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

 

4.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш буйича институт ректори буйруғи билан соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда хакамлар Хайъат таркиби тузилади.


Талабалар томонидан йўналишлар буйича тайёрланган ижодий ишлар факультетлар ва ОТМ кесимида тузилган хакамлар Хайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.


4.2. Танловнинг учинчи босқични ташкил этиш ва ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади. Танловнинг якуний босқичи ғолибларини аниқлаш буйича хакамлар хайъати тузилади. Хайьат таркибига соҳа буйича етук мугахассислар жалб этилади.

 

V. Танлов шартлари ва бахолаш мезонлари

 

5.1 Танловга такдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонларда баҳоланади: мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;


- ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; мавзуни ёритищда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;


- мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;


- мавзуни ёритишда хаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги; мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.


5.2. Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида бахоланади (жами 60 балл) ҳамда иншо ва рефератлар талабалар томонидан ёзма шаклда баён этилади.

 

VI. Хужжатларни тақдим этиш тартиби

 

6.1. Республикадаги олий таълим муассасаларида битта йўналиш буйича ғолиб бўлган, 1- ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг ҳужжатлари (ОТМ Ташкилий қўмитаси баённомаси ва қарори, ғолиб бўлган талабанинг ижодий материаллари ва 10x15 хажмдаги фотосурати) Республика Ташкилий қўмитасига жорий йилнинг 10 майига қадар 2 нусха ёзма, 1 нусха электрон вариантда (тел: 246-28-63, е-mail: х.eshov@еdu.uz) такдим этилади. Иншо ва рефератлар электрон почта орқали қабул қилинмайди.


6.2. Танловда тақдим этиладиган мақолалар (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида) компьютер word дастурида, Times New Roman шрифтида 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши ҳамда мақолалар илмий, техник, стилистик таҳрир қилинган бўлиши шарт. Ёзма материалларнинг 1-нусхасида талабаларнинг ўқиш жойи. факультети, курси ва таълим йўналиши тўлиқ кўрсатилади, 2-нусхасида ўқиш жойи, Факультети. курси ва таълим йўналиши кўрсатилмайди.


6.3. Юкрридага тапабларга жавоб бермайдиган ижодий ишлар қабул қилинмайди.

 


VII. Танлов ғолибларини тақдирлаш

 

7.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида юқори (1,2,3) ўринни эгаллаган талабалар олий таълим муассасалари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек, танловда фаол иштирок этган талабалар таълим муассасасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади. Юқори (1,2,3) ўринни эгаллаган талабаларнинг ижодий ишлари таълим муассасаси газета ва журналларида ёритилади.


7.2. Танловнинг ҳар бир йўналиши буйича учинчи босқичда ғолиб бўлган талабалар қуйидаги тартибда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:


“Одам савдоси — мудҳиш жиноятдир” мавзусидаги иншолар:


1- ўрин - 1 200 ООО (бир миллион икки юз минг) сўм;
2- ўрин - 1 ООО ООО (бир миллион) сўм;
3- ўрин - 800 000 (саккиз юз минг) сўм.

 


“Одам савдоси - мудҳиш жиноятдир” мавзусидаги рефератлар:


1- ўрин - 1 200 000 (бир миллион икки юз минг) сўм;
2- ўрин - 1 000 000 (бир миллион) сўм;
3- ўрин — 800 000 (саккиз юз минг) сўм.

 

Шунингдек, ғолиб талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан такдирланади. Талабаларнинг энг сара ижодий ишлари Республика газета ва журналларида ёритилади.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter