Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

Жорий йилнинг 23 май куни институт Ёшлар маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 81-01-91-ХФУ-сонли хати ижросини таъминлаш профилактик тадбир ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

Тадбирни   институт устоз-мураббийлар Кенгаши раиси Р. Хасанов кириш сўзи билан очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонларни барча иштирокчиларга таништирди ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш борасида кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг Тошкент шахар ИИББ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковникХалилов Абдурахим Халилович ўз сўзида глобал муаммолардан бири ҳисобланган  ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш учун олиб борилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, бунёдкор ва бузғунчи ғоялар тўғрисида гапирди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

Миробод тумани 3-сонли ИИБ бўлими бошлиғи, майор Тўйчиев Ботирали Хабибуллаевич,  Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор Завқиддин Хўжановдиний билимларни ёшлар орасида тўғри тарғиб қилиш, ушбу иллатнинг келтириб чиқарувчи асосий омиллар, унга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

Тадбир давомида мавзу юзасидан Амалий санъат факультети профессор-ўқитувчиси Қ. Матмуродов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л. Жабборова ва талабалардан  А. Темиров (3-курс), А. Ахмедова (3-курс), Ш. Воҳидова (1-курс), М. Эрматов (2-курс)лар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилди. Мазкур саволларга Тошкент шахар ИИББ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник А. Халилов Миробод тумани профилактика ва жиноятчиликка қарши кураш бўлими инспектори, майор Г.Бобоева, ҳамда Миробод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор З. Хўжановлар томонидан кенг ва атрофлича жавоб олинди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter