“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

 

Жорий йилнинг 24 май куни институт гуруҳлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги "Одам савдосига қарши курашиш буйича Республика идоралараро комиссияси томонидан 2018 йил 14 февралда тасдикланган “Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот лойихасини амалга ошириш буйича чора-тадбирлар режасининг 10-бандида белгиланган вазифалар тўғрисидаги 377-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш профилактик тадбир ўтказилди.

 

“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этаётганлиги, ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар берган ҳолда сўз навбатини Миробод тумани Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бахтиёр Шералиевга берди.

 

“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

Миробод тумани Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бахтиёр Шералиев -талабаларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикни қадрига етишни, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ватанимизнинг ривожига катта хисса қўшиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.Ҳозирги кунда дунёнинг айрим минтақаларида хукм сураётган қуролли тўқнашувлар, урушлар туфайли кўплаб инсонлар жабр чекиб, бевақт вафот этаётган инсонлар ва ўша муҳитда вояга етаётган ёшлар ҳамда уларнинг аянчли аҳволлари тўғрисида гапирар экан, ҳозирда ёшларимиз орасида осонлик билан пул топиш ва енгил – елпи ҳаёт кечиришни орзу қилиб, чет давлатларга пул ишлагани кетиб, одам савдоси қурбонига айланиб кетаётганлигини гапириб ўтди. Шунингдек, бир неча статистик рақамларга мурожаат қилиб, ёшларни огоҳликка даъват этди. Шу билан бирга одам савдосига қарши кураш борасидаги қонунчиликка алоҳида тўхталди. Мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзолангани, одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс характерга эга эканлиги инобатга олиниб, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилганлигини ва ҳозирги кунда комиссия томонидан одам савдоси ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

“Одам савдоси - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида ўтказилган профилактик тадбир

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Сангиров ўз сўзида  xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаётганлиги, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдираётгани, улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, унинг олдини олиш бу барчанинг бурчи эканлигини таъкидлади.

 

Тадбир давомида талабалар томонидан мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан жавоб олинди.

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter