Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир

Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 мартда “Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 30-сонли Қўшма Қарорига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети ва Юнусобод туманидаги 258-сонли мактаб ўртасидаги ҳамкорлик бўйича намунавий режа-жадвал асосида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир

 

 

2018 йил 22 май куни Тасвирий санъат факультетига бириктирилган Юнусобод туманида жойлашган 258-сонлимактабда ташкил этилган тадбирда Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов, факультет Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари О.Салиҳов, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси мудири Э.Ҳайитов, Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Ш.Жуманиёзов, Театр безаги рангтасвир кафедраси мудири А.Ортиқов, Миниатюра ва китоб графикаси мудири Ж.Рашидов, мактаб раҳбарияти, ўқитувчилари, ўқувчилари ва институт талабалари иштирок этишди.

Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир

 

 

Тадбирни 258-мактаб директори в.в.б. Азибаева Дуржамол Джолдибаевна очиб берди.

 

Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир

 

Шундан сўнг Тасвирий санъат факультети декани Юсупов Азатбай Аматович сўзга чиқиб, мактабда таълим олаётган ўқувчиларни институтнинг моддий техник базаси билан яқиндан таништирди, институт ҳамда факультетда мавжуд йўналишлар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб ўтди. Институт ҳақида видеоролик, ҳамда Тасвирий санъат факультети ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

 

Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда ташкил этилган тадбир

 

Тадбир доирасида факультет ўқитувчилари томонидан расм фани ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, институт талабалари томонидан ўқувчиларнинг портретлари ишланди ва ўқувчиларга совға қилинди.

 

Мактаб фойесида Тасвирий санъат факультети йўналишларидан келиб чиқиб ижодий ишлардан иборат кўргазма ташкил этилди.

 

  

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.Расульмухамедова

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter