“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”


Февраль ойида Тошкент шаҳар Миробод тумани ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 13 январдаги “2015 йилнинг февраль ойи давомида “Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлигини” ўтказиш тўғрисида”ги 87-04-148-сонли модемномаси асосида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир наркотик моддаларнинг зарарли, аянчли ва оғир оқибатлари тўғрисида талаба – ёшларга маълумотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишининг олдини мақсадида ташкил этилди.

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”
“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”


Тадбирни институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева олиб борди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жорий йилнинг февраль ойида ўтказиладиган профилактик тадбирлар жадвалига мувофиқ ўтказилаётган ушбу учрашувнинг институт ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун аҳамияти тўғрисида фикр билдирди.

Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлими ходими Ш. Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш тезкор – профилактик тадбирини ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисида”ги 16/5 – 252-сонли кўрсатмасига асосан, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунни ҳаётга тадбиқ қилиш, “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш”самарадорлигини ошириш мақсадида юртимизда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”


Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлими ходими Б.Ботиров: Бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз лозимлигини вояга етмаган ёш болалар ўртасида ҳар хил хуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Ёшлар орасида ироданинг кучсизлиги, ўз ҳаётий позицияси ва мустақил фикрига эга эмаслиги натижасида уларнинг аксарияти арзимас муаммоларга дуч келиб қолганда, айрим “дўстлари”нинг “маслаҳати”га кириб энг жирканч юпанч излашлари оқибатида оқ ажал домига тушиб қолаётганлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”


Учрашувда берилган барча саволларга маърузачилар томонидан етарли даражада жавоб берилди.

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”


Учрашувда Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Оқ ажал тажовузи”ҳужжатли фильми намойиш этилди.

“Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги доирасида”



Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter