Аичи санъат университети (Япония) делегация

 

Аичи санъат университети (Япония) делегация

 

Жорий йил 10-май куни Япониянинг Аичи префектураси Университетлари корпорацияси бошқарув раиси Айкио Масанори бошчилигидаги Аичи санъат университети профессори Кожи Шибазаки, Мияко Сузуки, Акико Ивата, Йойичи Оянагиҳамда Ўзбекистондаги Нагоя университети директори Элдожон Элмуродов ва Эйичи Имамуралардан иборат делегация институтга ташриф буюрди.

 

Аичи санъат университети (Япония) делегация

 

Делегация институт раҳбарияти билан учрашди. Учрашув чоғида  ўзаро ҳамкорлик масалаларига доир музокаралар, яъни тажриба алмашиш, семенар ҳамда маҳорат дарсларини ташкиллаштириш, талабалар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳақида келишилди, шунингдекянги истиқболли лойихалар тўғрисида фикрлар алмашилди. “Замонавий қўлда тайёрланадиган  қоғознинг маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи” номли илмий-амалий лойиҳа 3 йилга мўлжалланган бўлиб,  келгусида амалга ошириладиган қатор халқаро анжуманлар, илмий тадбирлар хамда қадимиий ўзбек ва япон қоғозларига доир қўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилди.

 

Аичи санъат университети (Япония) делегация

 

11-май куни делегация Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказида бир неча ташкилот вакиллари хамда хамкор ОТМлар иштирокида илмий давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда япониялик олимлар ҳозирга қадар амалга оширилган илмий тадқиқотлари натижаларини хавола этди хамда кейинги ҳамкорлик қилиш имкониятлари тўғрисида фикрлар алмашилди. Бундан ташқари, Аичи санъат университети профессори Кожи Шибазаки институтда Тасвирий санъат факулътети талабаларига қоғоз устида ишлаш бўйича маҳорат дарсларини олиб борди.  

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter