“Саломатлик кунлари”

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида “Саломатлик кунлари” доирасида

“Сил касаллиги: тарихи, юқиш йўллари, даволаш” мавзусида ўтказилган тадбир

 

 

“Саломатлик кунлари”

 

2018 йил 20 июнь куни соат 10.00 да институт “Ёшлар ижод маркази”да Тасвирий санъат факультети томонидан талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Саломатлик кунлари” доирасида “Сил касаллиги: тарихи, юқиш йўллари, даволаш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов,  факультет Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова, “Миниатюра ва китоб графикаси” мудири Ж.Рашидов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

 

 

Тадбирни факультети декани О.Юсупов очиб берди, иштирок этаётган меҳмонлар билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди.

 

Ташкилий марказнинг РСНПМСФИП бўлими мудири О.У.Мамарасулова сўзга чиқиб, - “ҳозирги пайтда сил касаллиги дунёнинг барча мамлакатларида кузатилиб, ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи хасталиклар орасида етакчи ўринни эгаллаб турмоқда. Эпидемиологик таҳдид солаётган бу касаллик ер куррасида долзарб муаммога айланиб, унга қарши курашда якдилликни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда, хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам сил касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш ишлари олиб борилмоқда”, каби фикрларни билдирди. Шунингдек, сил касаллигининг пайдо бўлиши, Ўзбекистонда силга қарши ташкил этилаётган ишлар, сил касаллигининг юқиш йўллари ва манбалари, сил касаллигини даволаш ишларининг ташкил этилиши юзасидан слайдлар орқали тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

 

Давра суҳбат доирасида сил касаллиги билан оғриган беморлар ҳақида олинган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар йили ер юзида 8-10 миллион киши силга чалинади. Айни пайтда дунё бўйича 1, 7 миллиард киши ана шу касалликдан азият чекаётир. Ҳар йили улардан 3 миллион нафари, шу жумладан, 300 минг нафар бола ҳаётдан кўз юмади.

 

Мана шу жараёнларни олдини олиш, мазкур долзарб муаммо олдида бугун нафақат мутахассислар, балки аҳоли ҳам кенг тушунча ва тиббий саводхонликка эга бўлиши, аҳолига кўпроқ маълумотлар бериш орқали уни кўпайиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида мазкур ташкилот томонидан  танлов эълон қилинди.

 

Танлов шартларига кўра сил касаллигини олдини олиш, мазкур касаллик билан оғриган беморларни жамиятдан четлатиб қўймаслик, мазкур касаллик билан оғриган беморларни вақтида даволанишга давъат этиш ва сил касаллиги билан боғлиқ барча жиҳатларни кўрсатиб бериш кабиларни ёритиш назарда тутилган.

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.Расульмухамедова

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter