Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий бўлимининг 12-сонли йиғилиш БАЁННОМАСИ

Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий бўлимининг 12-сонли йиғилиш БАЁННОМАСИ

 

 

 

2018 йил 3 июль Тошкент шаҳри

 

Қатнашдилар: Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева,  Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектор мудири М.Умарходжаева, Халқаро бўлим бошлиғи Ф.Қодирова, АРМ бошлиғи С.Сагиддулина, АТМ бошлиғи Ж.Юнусалиев, кафедра мудиралари, институт профессор-ўқитувчилари, докторант, магистрант ва иқтидорли талабалар.

                                                         

Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий бўлимининг 12-сонли йиғилиш БАЁННОМАСИ

 

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. “Халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш ва илмий мақолаларни юқори импакт-факторга эга журналларда чоп этишга тайёрлаш” мавзусида семинар

                                                                       

Эшитилди:  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда илмий тадқиқот олиб борувчи изланувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, тадқиқот давомида халқаро илмий анжуманлар, семинар ва конференцияларда иштирок этиш, рейтинг юқори бўлган чет эл журналларида илмий мақолаларини чоп этиш, тадқиқот учун керакли маълумотларни онлайн тарзда излаш имкониятини мавжудлиги борасида гапириб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини ELSEVIER компаниясининг Ўзбекистондаги  координатори Дилноза Алланазаровага берди.

 

Сўзга чиқди:  ELSEVIER компаниясининг Ўзбекистондаги  координатори Дилноза Алланазарова- компаниянинг асосий мақсади, ELSEVIER – жаҳонда илмий, техник ва тиббий адабиётлар бўйича етакчи ноширлиги, ELSEVIERнинг бутун дунё бўйлаб асосий хамкорлари, ELSEVIER мақолаларини бутун дунё бўйлаб чоп этиш бўйича кўрсатгичи ва илмий ишнинг сифатини ошириш учун ELSEVIERдан қандай фойдаланиш мумкинлиги,  Science Direct нима?Science Directнинг афзалликлари, Science Direct маълумотлар базасидан “Nanomaterials “ни излаш, Science Directмаълумотлар базасидан “Nanomaterials“ ни излашни оптималлаштириш,  Science Direct, Scopus ва Mendeley ҳақида батафсил тушунтириб берилди. Шу билан бирга, олий ва илмий таълим муассасалар, илмий марказлар тадқиқотчилари, ўқитувчилари ва ёш олимларини илмий ахборот билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборатлиги, илмнинг турли соҳаларида инновацион технологиялардан фойдаланиш, таълим жараёни сифатини яхшилаш, халқаро қидирув тизимидан тўғри ва асосли фойдаланишни жорий этиш каби масалалар билан шуғулланиши ҳақида маълумотлар билан таништириб ўтди.

 

 

Мутахассис ҳозирги замонавий дунёда мавжуд бўлган халқаро қидирув тизимлари ҳақида батафсил гапириб ўтди. Scopus ва Science Direct каби тушунчаларнинг кенг миқёсда ишлатилаётганини алоҳида таъкидлаб, уларнинг асосий фаолиятлари, электрон қидирувнинг ишлаш жараёнини кетма кетликда тушунтириб, кўрсатиб ўтди.

 

 

 

 

Ушбу семинар йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олдилар.

 

ҚАРОР ҚИЛИНДИ

  1. “Маслаҳат маркази” томонидан юқори импакт-факторга эга бўлган илмий журналларда мақолаларни эълон қилиш учун малака ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар учун халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув семинарларини ташкил қилиб борилсин.
  2. Институтда профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва талабалари учун Scopus ва  Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасига кириш имкониятларини учун барча шарт-шароитлар яратилсин.

 

Илмий ишлар ва инновациялар

бўйича проректор: С.Алиева 

Котиба: М.Умарходжаева

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter