Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

 

Жорий йилнинг 4 июль куни институтда "Битирувчи-2018" тадбири бўлиб ўтди. Тадбир бошида мадҳия ижросидан сўнг байрам тантанасини очиб бериш учун сўз  институт ректори Х.Аминовга берилди. Х.Аминов ўз сўзида якунланаётган ўқув йили институт учун сермахсул бўлганлиги, институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ҳалқаро ва республика миқёсида эришган ютуқлари, профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув қўлланма, дарсликлар хусусида тўхталиб ўтиб, сўз навбатини Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддиновга берди.А.Нуриддинов профессор-ўқитувчи, ишчи ходимлар ва талабаларни тадбир билан самимий табриклаган ҳолда келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Институтда ҳар ўқув йили якунига кўра бадиий таълимга  қўшган хиссаси ва жамоат ишларида фаоллиги, ўқишда эришган муваффақиятлари учун профессор-ўқитувчилар ва талабаларни рағбатлантириш анъанага айланган. Тадбир давомида 2017-2018 йил ўқув йили якунларига кўра белгиланган номинациялар бўйича қуйидаги номзодлар: “Йилнинг энг яхши бошқарув ходими” - Амалий санъат факультети декани Саидова Сайёра Джураевна, “Йилнинг энг яхши кафедра мудири” - Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Жуманиёзов Шихназар Рахимберганович,“Институтнинг энг фаол бўлими” - Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи Қодирова Фазилат Шукуровна, “Йилнинг энг фаол жамоат ташкилоти” - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” - “Ижтимоий фанлар кафедраси” доценти Хасанов Рахмонали, “Йилнинг энг яхши гуруҳ мураббийси” -  Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси катта  ўқитувчиси Максумова Фарида Абдураззаковна, “Йилнинг энг яхши ўқув – адабиёти” - Реклама ва амалий графика кафедраси ўқитувчиси Жумаев  Жасур Алимбоевичнинг “Бадиий фото композицияси” ўқув қўлланмаси, “Йилнинг  энг яхши мақола муаллифи” - Санъатшунослик факультети декани, филология фанлари доктори Раупова Лайло Рахимовнанинг "Олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ташкил этишнинг самарали усуллари" мавзусидаги мақоласи, “Бадиий таълим жараёнига қўшган хиссаси ва иш фаолиятидаги жонбозлиги учун”  - Маннопова Нилуфар Равшановна, “Энг фаол иш юритувчи ходим” - Илмий бўлим котибаси  Худойбердиева Шохсанам Обиджон қизи, “Йилнинг энг яхши ишчи-ходими” - Қамбарова Азиза Анваровна, “Йилнинг энг фаол магистранти” - Тасвирий санъат факультети Тасвирий  ва амалий безак санъати мутахассислиги битирувчиси Қурбонов Достон Рустам ўғли, Тасвирий санъат факультети "Миниатюра ва китоб графикаси" йўналиши битирувчиси Ташходжаева Нилуфар Шавкатовна, Амалий санъат факультети Бадиий кулолчилик йўналиши битирувчиси Ким Елим, Дизайн факультети “Интерьер дизайни” йўналиши битирувчиси Абдуқодирова Умида Мухтаровна, Музейшунослик йўналиши битирувчиси Раупова Азиза Усмон қизи,  "Театр безаги рангтасвири" йўналиши битирувчиси Файзиев Отабек Бахтиёр ўғли,  Хайкалтарошлик бўлими 3- курс талабаси Самиев Шерзод Бўри ўғли ғолиб деб топилиб, ғолиблар институт ректори Х.Аминов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуриддинов томонидан институт дипломлари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Шунингдек, институтни имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчи талабалар Исмадиёрова Зарина Яшин қизи, Турапова Мохинур Абдувосит қизи, Абдуғаниева Мафтуна Юсуф қизи, Камолхужаева Мунаввархон Баходир қизи, Абдуқодирова Умида Мухтаровна, Эгамов Алишер Баходир ўғли, Йўлдошева (Рахматова) Азиза Зокир қизи, Атаханова Азиза Элдорбек қизи, Юсупбаева Зилолазода Кенесбой қизи, Раупова Азиза Усмон қизи, Шукуралиева Шохсанам Фаррух қизи, Эгамбердиева Шахноза Элбек қизи, Қодиров Музаффар Ноибжон ўғли, Абдунакибова Чарос Пархатовна, Ниёзов Шухрат Шахобиддинович, Қудратуллаева (Тошходжаева) Нилуфар Шавкатовна институт томонидан "Аъло ўқиши ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун" дипломи билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Шундан сўнг бу йил магистр мақомини олган талабаларни табриклаш маросими бўлиб ўтди. Муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш  учун битирувчи магистр талабалар томонидан тантанали қасамёд мадҳи янгради. Шу билан бир қаторда тадбирда “Ҳайкалтарошлик” мутахассислиги битирувчи  магистранти Иброхимов Муҳиддиннинг отаси Р.Холиқов битирувчиларни тадбир билан табриклаб, илиқ фикрлар билдирди.

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Битирувчи – 2018” тадбири

 

Тадбир давомида битирувчи талабаларнинг диплом ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter