БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


11 февраль куни Буюк мутафаккирлар Мир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 532 йиллиги муносабати билан институт “Ёшлар маданият маркази”да маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Буюк аждодларимизга эҳтиром” мавзуидаги тадбир ташкил этилди.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Тадбирни Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Маънавият ва маърифат ишлари проректори Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна кириш сўзи билан бошлаб бердилар.
Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида сўз мулкининг султонини “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг султонидир” дея, шоҳ ва шоир Бобурни эса “Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби мумтоз инсонларни дунёга берган халқ ҳеч қачон хор бўлмайди, муқаррар тарзда саодатга эришади” деб таърифлаганлар.
“Назм ва наво“ кечаси Навоийнинг машҳур “Келмади” радифли ғазали билан айтиладиган қўшиққа яратилган “Муножат” рақси билан бошланди.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими, адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, доцент Муҳаммад Абдуллаевнинг шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ўлмас асарларининг жаҳон адабиётидаги беқиёс аҳамиятига доир фикрлари анжуман аҳлида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Чиқишлар шеърларга уланди. Талабалар мумтоз шеърият намуналарини ўқидилар.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Тадбирда талабалар томонидан С.Турсунов ҳикояси асосида О.Ҳакимова сценарийси билан яратилган “Навоийга муҳаббат” ёки “Қиз танлаш”номли саҳна асари томошабинларга ҳавола этилди.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ
БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ
БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Маърифий кечага Алишер Навоий номли опера ва балет театридан санъаткорларнинг ташрифи ташкиллаштирилди. Йиғилганлар “Ниҳол” мукофоти совриндори Гульнар Алджанова (концертмейстер Альфия Усманова) ижросида А.Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидан ариялар тингладилар.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ
БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ


Тадбирда Миллий академик театр актёри Аҳрор Алижонов ижросида Навоий сиймоси гавдалантирилди. “Навоий монологи” ижро этилди.

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ



Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter