Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув)

2014 йил 21 февраль cоат 13.00да институтнинг Маънавият хонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда институт профессор-ўқитувчилари, тасвирий санъат ва санъатшунослик факультети талабалари иштирок этишди. Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева очиб бериб, йиғилганларга давра суҳбатига ташриф буюрган меҳмон Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳудойберди Тўхтабоевни таништирди, унинг ижодий фаолияти борасида сўзлади.

Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан  ижодий учрашув)
Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан  ижодий учрашув)


Худойберди Тўхтабоев Фарғона вилоятининг Катта Тагоб қишлоғида 1932 йил 17 декабрда туғилган. Иш фаолиятини Фарғона вилоятининг Боғдод, Ўзбекистон туманларидаги мактабларда ўқитувчи бўлиб бошлаган Х.Тўхтабоев, кейинчалик, илмий бўлим мудири, мактаб директори лавозимларида ишлади. 1958 йилда ўз журналистик фаолиятини жамиятдаги иллатларни фош этувчи фельетонлар ёзиш ила бошлаган ижодкор 14 йил орасида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонлар эьлон қилди. “Ёш гвардия”, “Камалак” нашриётлари, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида фаолият кўрсатди.

Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан  ижодий учрашув)


Бадиий ижодга асосан 1958 йилдан кириб келди. Қисқа вақт орасида унинг “Шошқалоқ”, “Ёш гвардия”, “Сир очилди”, “Сеҳрли қалпоқча” номли китоблари нашр юзини кўрди. “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Йиллар ва йўллар”, “Сеҳргарлар жанги ва ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби романлари дунёга келди. Худойберди Тўхтабоев “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонларига сазовор бўлган. Америкада болалар ёзувчиларининг рўйхати тузилганда Худойберди Тўхтабоев 6 ўринни эгаллаган ва ҳозиргача ўз мавқеини сақлаб келмоқда. Ёзувчининг асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган.

Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан  ижодий учрашув)
Жаннати Одам (Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Ҳудойберди Тўхтабоев билан  ижодий учрашув)


Хусусан, француз, инглиз ва рус тилларида дунё болалари ҳам ёзувчининг асарларини ўқишга муваффақ бўлмоқдалар. Шунингдек, у томонидан ёшларни заковатга чорловчи, интеллектуал салоҳиятини янада юксакларга кўтарувчи, барчамиз учун қизиқарли бўлган “Ўйла, изла, топ” ўйини ташкил этилган. Худойберди Тўхтабоев салкам ўн йилдан бери унга шахсан ўзи бошчилик қилиб келмоқда.
Учрашув эркин давра суҳбати шаклида, савол-жавобларга бой бўлди. Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева муаллифлиги остида нашр этилган “Нафис мажлислар” китобини ёзувчига тақдим этишди. Шунингдек, талабалар томонидан уларнинг ижод намуналари акс эттирилган пейзаж тақдим этилди. Талабалар турли саволлар билан ижодкорга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter